Бугун "Нефтчи" ОФК кубогининг 1/8 финал учрашуви доирасида "Арбил" меҳмони бўлади. Кеча жамоалар бош мураббийлари ўртасида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Ироқликлар бош мураббийи Низар Махрус қуйидагиларни таъкидлади:
— "Нефтчи"га қарши ўйинда тезкор голи уриб олиб, ўйин назоратини ўз қўлимизга олишимиз лозим. Шунда рақиб ҳужум қилишга мажбур бўлади ва биз қарши ҳужумдан фойдаланишга ҳаракат қиламиз.
Ўйинчиларимда ўзига бўлган ишонч юқори ва биз совринни қўлга киритишимиз учун "Нефтчи"ни мағлубиятга учратишимиз лозим. "Нефтчи"га қарши ўйин биз учун худди финалдек бўлади ва хато қилишга ҳақимиз йўқ, — дейди "Арбил" бош мураббийи Махрус.













