Кириш Регистрация
14/11 05:00 Уругвай - Колумбия
14/11 05:00 Перу - Чили

Бешафқат мундиал

Баҳо:
+ | -

 Жаҳон чемпионати ҳар доим байрам бўлган. Лекин бўлажак 4 йилликнинг энг нуфузли мусобақасида биз ўйинларини кўришни истаган бир қанча ёрқин жамоаларни кўрмаймиз. Қуйида эса мундиалда ҳамма кўришни истайдиган жамоалар ҳақида гаплашамиз.

Норвегия терма жамоаси

Жаҳон чемпионатларида қатнашиш: 3 марта.

Охирги марта: 1998 йилги жаҳон чемпионати.

Норвегия терма жамоаси жаҳон чемпионатларининг тез-тез меҳмони эмас, у ерда охирги марта 1998 йилда иштирок этган. Аммо ҳозирги жамоа жуда ёрқин, асосий юлдузлар Эрлинг Холанд ва Мартин Едегордан ташқари яна бир қанча юқори савиядаги футболчилар бор.

Афсуски, УЕФА зонасидаги танлов шафқатсиз нарса, норвегияликлар ўз гуруҳида Голландия ва Туркиядан кейин учинчи ўринни эгаллашди.

Швеция терма жамоаси

Жаҳон чемпионатларида қатнашиш: 12 марта.

Охирги марта саралашдан ўта олмагаслик: ЖЧ-2014.

Аммо норвегияликларнинг қўшнилари шведлар жаҳон чемпионатларининг доимий иштирокчиларидир. Тўрт йил аввал улар “ўлим гуруҳи”да яхши ўйинлар кўрсатиб, чорак финалга чиқишганди. Саралашда шведлар ўзаро ўйинларда (2:1 ва 0:1) ёмон ўйнамаган бўлсалар-да, гуруҳдаги биринчи ўринни Испания термасига бой беришди.

“Б” йўналиши бўйича биринчи босқичда улар кучли Чехия терма жамоасини мағлуб этишди (1:0), аммо ҳал қилувчи ўйинда польшаликларга имкониятни бой беришди (0:2).

Чехия терма жамоаси

Жаҳон чемпионатидаги иштироки: 9 марта (шундан 8 таси - Чехословакия).

Охирги марта: Жаҳон чемпионати 2006.

Чехословакия терма жамоасининг вориси Чехия термаси жаҳон чемпионатига чиқишда доимий қийинчиликларга дуч келмоқда, Чехословакия парчаланганидан сўнг жамоа фақат бир марта финал босқичига йўл олди.

Лекин Европа чемпионатида Чехия терма жамоаси мунтазам ўйнайди, баъзан эса яхши ўйин намойиш этиб, муносиб натижа кўрсатади. Евро-2020да ҳам шундай бўлди, унда Томас Вацлик, Владимир Соуфал, Томас Хоулс, Владимир Дарида, Томас Соушек, Патрик Шикдан иборат гўзал жамоа плей-оффнинг биринчи босқичида Голландия термасини мағлубиятга учратиб, чорак финалга чиққан эди.

Кот-дЪИвуар терма жамоаси

Жаҳон чемпионатларида қатнашиш: 3 марта.

Охирги марта: ЖЧ-2014.

Жаҳон чемпионати иштирокчилари сонининг Африкадан бешта жамоага кенгайиши, асосан, барча муносиб жамоаларга саралаш имконини беради. Ҳа, жаҳон чемпионатида Миср ва Жазоир термалари бўлмайди, лекин Муҳаммад Салоҳ ва Риёд Маҳрезнинг турнирда иштирок этмаганидан афсусланишга асос бор, лекин уларнинг жамоадошлари даражасини ҳам ҳисобга олиш керак.

Кот-дЪИвуар бошқа масала, бу жуда кучли жамоа, унинг таркибида Серж Орье, Эрик Байи, Франк Кессьэ, Уилфрид Заа, Николья Пепе каби кўплаб европалик футбол мухлисларига таниш иқтидорлар бор. Кот-дЪИвуарликлар сўнгги тургача саралаш гуруҳида пешқадамлик қилишган, бироқ ҳал қилувчи ўйинида Камерун терма жамоасига сафарда имкониятни бой беришди.

Колумбия терма жамоаси

Жаҳон чемпионатларида қатнашиш: 6 марта.

Охирги марта саралашдан ўта олмаслик: 2010 йилги жаҳон чемпионати.

Сўнгги пайтларда колумбияликлар бизни ёрқин футболга ўргатиб қўйишди. Охирги икки жаҳон чемпионатида улар гуруҳдан чиқишган, 2014 йилги жаҳон чемпионатида эса чорак финалгача боришганди.

Ҳа, Хамес Родригес ва Радамель Фалькаонинг энг яхши йиллари ортда қолди, лекин Колумбияда бошқа ёрқин ижрочилар бор ва яқинда “Ливерпул”га келиб қўшилган Луис Диас жаҳон даражасидаги юлдуз бўлиб етишишни ваъда қилмоқда. Бироқ бу ҳолатга колумбияликларнинг ўзлари айбдор. Уйда Уругвайдан 0:3, Эквадорда 1:6, Боливия билан очко йўқотиш, Парагвай билан икки дуранг – бир саралаш босқичи учун жуда кўп.

Италия терма жамоаси

Жаҳон чемпионатларида қатнашиш: 18 марта.

Охирги марта саралашдан чиқа олмаслик: ЖЧ-2018

Сўнгги 60 йил ичида биринчи марта жаҳон чемпионати Италия терма жамоасисиз ўтказилди. Кейин бу бемаъниликдек туюлди ва “мовий гвардия” Евро-2020да ғалаба қозониб, ўз мухлислари олдидаги айбини ювишди.

Аммо жаҳон чемпионати саралашида Роберто Манчини жамоаси яна омадсизликка учради. Сўнгги икки ўйинда Швейцария (Жоржиньо 90-дақиқада пеналтини амалга ошира олмади) ва Шимолий Ирландияга қарши ўйнаган италияликлар гуруҳда биринчи ўринни қўлдан бой берди, кейин эса Шимолий Македония терма жамоасига сенсацион тарзда “кўклар”ни мағлуб этишди.

Айтганча, амалдаги Европа чемпиони иккинчи марта жаҳон чемпионатига чиқа олмаяпти. Биринчиси 2006 йилдаги Греция терма жамоаси эди.

Миржалол Пардабоев тайёрлади. 

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 18:30, 07.06.2022.
Ўқилди: 3091 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.