Кириш Регистрация
07/10 19:00 Нефтчи - Хоразм

U23 Осиё Кубоги. Сўнгги турда Эрон билан муроса кўчасини танладик (+ якуний турнир жадвали)

Баҳо:
+ | -1

23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасида давом этаётган Осиё Кубоги баҳсларида сўнгги 3-тур ўйинлари бўлиб ўтмоқда.

Ўзбекистон U23 терма жамоаси ушбу турда Қаршидаги "Марказий" стадионда эронлик тенгқурларига қарши майдонга чиқиб, 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади.

Отабек Жўрақўзиев томонидан киритилган голга Ариа Юсуфи жавоб қайтарди.

Вакилларимиз гуруҳда 7 очко билан 1-ўринни эгаллаган бўлса, Эрон 2 очко билан 3-поғонада мусобақани якунлади. A гуруҳидан Ўзбекистондан кейин 2 ўрин билан Туркманистон кейинги босқичга йўл олди.

Маълумот учун, чорак финалда юртодошларимиз Ироқ термасига қарши ўйин ўтказишади. Баҳс 11 июнь куни "Пахтакор" стадионида бўлиши режалаштирилган.

U23 Осиё Кубоги. 3-тур
7 июнь, 22:00
Қарши. "Марказий"

Ўзбекистон - Эрон - 1:1

Голлар: 22 - Жўрақўзиев (1:0), 62 - Юсуфи (1:1).

Ўзбекистон: Владимир Назаров, Абубакр Ризо Турдиалиев, Элдорбек Бегимов, Шаҳзод Тоиров, Одилбек Абдумажидов, Жалолиддин Содиқов, Аббос Файзуллаев, Диёр Ҳолматов, Руслан Жиянов, Алишер Одилов, Отабек Жўрақўзиев

Эрон: Парса Жафари, Муҳаммадмаҳди Аҳмади, Амир Жафари, Муҳаммад Горбани, Алиреза Ҳодаи, Ёсин Салмони, Муҳаммад Ҳодабандеҳло, Арё Юсуфи, Меҳди Ҳашемежад, Милад Кор, Саман Фаллаҳ

 

№ ЖамоаЎО
1 Ўзбекистон 3 7
2 Туркманистон 3 4
3 Эрон 3 2
4 Қатар 3 2
Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 23:58, 07.06.2022.
Ўқилди: 5171 марта.
Фикрлар: 15 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [7397]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [3451]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [3130]

Дунёдаги энг қиммат футболчилар рейтинги: Винисиус 10-ўринга тушди [2467]

"Реал" собиқ футболчиси Моуриньонинг кетишини истамоқда [2332]

Осиёда ЖЧ-2034 йўлланмалари қандай тақсимланади? [2256]

"Барселона" Гвардиола кашф этган "Манчестер Сити" футболчисини кузатмоқда [2246]

«Реал»нинг икки янги футболчиси ва «Барселона» тарбияланувчиси — Ла Лиганинг энг кўп қимматлашган бешлигида [2179]

"Барча пул кимнинг чўнтагига кетяпти?" — Мессининг хайрлашув ўйини атрофида можаро чиқди [1911]

Жезуш дунёнинг энг кучли ҳужумчиси кимлигини айтди [1812]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик