Кириш Регистрация
04/12 00:30 Арсенал 2-0 Брентфорд
04/12 00:30 Брайтон 3-4 Астон Вилла
04/12 00:30 Бёрнли 0-1 Кристал Пэлас
04/12 00:30 Вулверхэмптон 0-1 Ноттингем Форест
04/12 01:15 Лидс 3-1 Челси
04/12 01:15 Ливерпуль 1-1 Сандерленд
05/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-1 Вест Хэм
06/12 01:00 Реал Овьедо - Мальорка
06/12 17:30 Астон Вилла - Арсенал
06/12 18:00 Вильярреал - Хетафе
06/12 19:00 Сассуоло - Фиорентина
06/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
06/12 20:00 Манчестер Сити - Сандерленд
06/12 20:00 Ньюкасл - Бёрнли
06/12 20:00 Тоттенхэм - Брентфорд
06/12 20:00 Борнмут - Челси
06/12 20:15 Алавес - Реал Сосьедад
06/12 22:00 Интер - Комо
06/12 22:30 Лидс - Ливерпуль
06/12 22:30 Бетис - Барселона

Тимур Кападзе: «Кейинги ўйинга қайси футболчи тайёр бўлса, ўша майдонга тушади»

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон U-23 терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе Эронга қарши бўлиб ўтган 3-тур баҳсидан кейин матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

— Бугунги ўйинда барча яхши ҳаракат қилди. Афсуски ғалаба қозона олмадик. Ўйинга келадиган бўлсак, учрашув шиддатли бўлди. Эронга ғалаба керак эди. Биз кейинги босқич йўлланмасини ҳал қилган бўлсак ҳам, бу ўйинни муҳим санаб, чиройли ўйин кўрсатишга ҳаракат қилдик. Эндиликда бор эътиборимизни кейинги босқич учрашувига қаратамиз.

Ротация ҳақида

— Биз барча футболчиларни текшириб олишимиз керак эди. Бугунги ўйин орқали уларни руҳий ва жисмоний томондан синаб олдик. Бугунги учрашувда етарлича вазиятлар бўлди. Норчаев ва Эркиновда ҳам ажойиб имкониятлар юзага келди. Умуман олганда, ҳамма ўз ишини яхши бажарди.

Кейинги учрашувларга келсак, ким тайёр бўлса, ўшалар майдонга тушади. Биз олдимизга юқори мақсад қўйганмиз. Шу сабабли, муносиб футболчиларни майдонга туширамиз. Энг муҳими, ҳамма футболчиларимизда асосий таркибда майдонга тушиш учун етарлича потенциал бор. Айтганимдек, ким тайёр бўлса, шу бошланғич таркибдан жой олади.

Ироқ терма жамоаси ҳақида гапирадиган бўлсам, рақиб кучли жамоа. Ўзи аслида, бу босқичда кучсиз жамоанинг ўзи йўқ. Ироқлик футболчилар яхши ҳаракат қилишади. Биз ушбу ўйинга муносиб тайёрланамиз деб ўйлайман.

Манба: ufa.uz
Киритилди: 06:15, 08.06.2022.
Ўқилди: 3025 марта.
Фикрлар: 10 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.