Кириш Регистрация
24/11 00:45 Парма 1-3 Аталанта
24/11 01:00 Сельта 2-2 Барселона
24/11 15:00 Металлург 1-0 Сурхон
24/11 16:30 Женоа 2-2 Кальяри
24/11 17:15 Сўғдиёна 2-0 Локомотив
24/11 18:00 Осасуна 2-2 Вильярреал
24/11 19:00 Саутгемптон 2-3 Ливерпуль
24/11 19:00 Торино 1-1 Монца
24/11 19:00 Комо 0-2 Фиорентина
24/11 20:15 Севилья 1-0 Райо Вальекано
24/11 21:30 Ипсвич 1-1 Ман. Юнайтед
24/11 22:00 Наполи 1-0 Рома
24/11 22:30 Леганес 0-3 Реал Мадрид
25/11 00:45 Лацио 3-0 Болонья
25/11 01:00 Атлетик Бильбао 1-0 Реал Сосьедад
25/11 19:00 Ал-Айн 1-2 Ал-Аҳли (СА)
25/11 21:00 Истиқлол 0-0 Пахтакор
25/11 21:00 Ал-Ғарафа 1-3 Ан-Наср (СА)
25/11 22:30 Эмполи - Удинезе
25/11 23:00 Ар-Райян - Персеполис
26/11 00:45 Венеция - Лечче
26/11 01:00 Ньюкасл - Вест Хэм

Аргентина ва Португалия ЖЧ финалида жаҳон тожи учун курашиши мумкин ёхуд Мундиалнинг асосий фаворити ким?

Баҳо:
+ | -1

Гарчи, клублар ёзги танаффусга чиқиб кетган бўлса-да, июнида кўплаб қизиқарли учрашувлар бизни кутиб турибди. Баъзи бир жамоалар ЖЧ саралаш доирасидаги ўйинларни ўтказаётган бўлса, баъзи Европа қитъаси вакиллари Миллатлар лигасида майдонга тушмоқда. Шунингдек, бир қанча терма жамоалар эса бўлажак жаҳон чемпионатига тайёргарлик доирасида муҳим бўлган ўртоқлик учрашувларини ўтказишади. Икки кун олдин Аргентина Эстонияни йирик ҳисобда мағлуб этди (5:0). Тўғри, европаликлар ўз қитъасида кучсиз жамоа ҳисобланади ва ушбу ўйинда Месси жамоадошларининг ғалабаси табиий ҳолатдир. Аммо, ўша баҳсдан кейин Аргентина Қатарда ўтадиган ЖЧнинг асосий фаворитларидан бири эканлигини амалда исботлашди. Шунингдек, уларни Финалиссимада Италияни мағлуб этганини ҳам унутмаслик керак. Бугун эса биз сизларга нима учун Мундиалда Аргентина асосий фаворитлардан эканлигини тушунтиришга ҳаракат қиламиз.  

Ҳа, тўғри айтдингиз. Мессининг Эстонияга қарши ўйиндаги пента-трики ҳеч нарсани англатмайди. Ушбу ўйин туфайли аргентиналиклар аниқ ЖЧга айланади дейишдан ҳам йироқмиз.

Ноябрь ойида Қатарда Жаҳон чемпионати бошланади ва жамоалар Мундиал олдидан тайёргарлик кўришига кўп вақт йўқ. Бўлажак жаҳон чемпионати қайсидир маънода ўзгача бўлади. Одатда, катта турнир бошланишидан олдин барча жамоалар бир ойга яқин тайёргарлик кўришлари керак. Бу йил жаҳон чемпионати арафасида тиғиз тақвим туфайли узоқ тайёргарлик даври бўлмайди. Терма жамоаларда ҳозирда фақат июнь ойи бор, улар яна сентябрда йиғилиш имкониятига эга бўлишади ва тамом. Кейин жуда қисқа пауза ва Жаҳон чемпионатининг бошланиши. Шу боисдан ҳам июнь ойидаги халқаро танаффус жуда муҳим.

Биз бугун жаҳон чемпионатида ғолибликка асосий даъвогарларнинг барчасини кўриб чиқишга ҳаракат қиламиз. Бразилия ҳар доим жиддий рақиб бўлиб келган. Бунинг учун "пентакампеонлар"нинг сўнгги Америка кубогидаги ва 2022 йилги Жаҳон чемпионати саралашдаги ўйинларини эслашингиз мумкин. Бразилияликлар кўп жиҳатдан ўз етакчиларининг ўйин маҳоратига таянадилар. Баъзида бу ўзини оқлайди, баъзида эса йўқ. Шу сабаб, уларнинг ўйини жаҳон чемпионатида ғалаба қозониш учун етарли эмасдек туюлмоқда.

Европа жамоалари эса кўплаб муаммолар ичида юрибди. Жаҳон рейтингида иккинчи ўринни эгаллаган Бельгия пастга шўнғишда давом этмоқда. Евро-2020даги муваффақиятсизликлардан кейин Мартинес шогирдларида ўйинни ташкил қилиш борасида ҳам, тактика борасида ҳам камчиликлар кўзга ташлана бошлади. Қолаверса, ёши катта футболчилардан ташкил топган ҳимоя чизиғи ҳам қониқарли эмас.

Франция эса таркиб борасида муаммога дучор бўлган. Йўқ, йўқ! Футболчи етишмовчилиги эмас, “уч ранглилар” футболчи кўплиги борасида муаммога дуч келган. Дешам таркибдаги ҳаммадан максимал фойдаланишга ҳаракат қилиб кўрмоқда, аммо натижада кутилмаган ҳисоблар қайд этилмоқда. Биз амалдаги жаҳон чемпионларини Евро-2020да Швейцарияга қандай қилиб мағлуб бўлганини кўрдик, шунингдек, Миллатлар лигаси 1-тури доирасида данияликлар ҳам Мбаппе бошчилигидаги жамоани “тиз чўктира” олди.

Инглизларда етакчилар етишмаслиги кузатилмоқда - Грилиш, Рэшфорд, Стерлинг, Санчо, Маунт турли сабабларга кўра яхши формада эмас. Натижада, “уч шерлар” камтарин венгерларни ҳам мағлуб эта олмади.

Испанларнинг ҳам таркиби яхши. Аммо уларда ҳужумкор футболчилар кўп. Баъзида “қизил фурия”нинг ҳимояси панд беради. Шу сабабдан Энрике шогирдлари кўпинча кулгили голларни ўтказиб юборади.

Немислар ҳам олдингидек кучли эмас, уларда ҳам қандайдир камчиликлар бор.

Европаликлар ичида голландлар ва данияликларнинг ўйинини алоҳида эътироф этиш мумкин, лекин уларни жаҳон чемпионати ғолиби сифатида тасаввур қилиш қийин. Балки, яшил қитъа вакиллари орасида фақат португалларни ажойиб формада дейишимиз мумкиндир?! Бироқ, уларда ҳам муаммо бор: улар баъзида ўзларига ишонмай ўйнайдилар. Шунингдек, Роналду жамоадошлари юлдузлар каби ҳаракат қилмайди.

Бу фонларда Аргентина ҳақиқатан ҳам яққол ажралиб туради. Лионель Скалони жамоасида ҳақиқатдан ҳам ўсиш кузатилди. Агар биз ўтган йили Америка кубогини қўлга киритган ва ҳозирги жамоани солиштирадиган бўлсак, бу икковида катта тафовут борлигини билиш мумкин. Аргентиналиклар анча дадилроқ ва кучлироқ ўйнашмоқда. Жанубий америкаликлар босимга асосланган футбол ташкил қилиб, рақибларини кучсизлантиришга ҳаракат қилмоқда. Боз устига, Скалони “ПСЖ”да омадсиз мавсум ўтказган Мессини ҳам қайта кашф қила олди. Ди Мария ҳам уйғониш даврини бошдан кечирмоқда: майдонга тушади, гол уради ва ассист қайд этади.

Месси ҳақида алоҳида гапириш керак. У ҳеч қачон терма жамоада сўнгги икки йилдагидек ёрқин, фидокорона ўйнамаган бўлса керак. Месси ҳақиқатдан ҳам етакчи.

Албатта, жаҳон чемпионатига ҳали олти ой бор. Ваҳоланки, ҳозир аргентиналиклар кучли кўринмоқда. Терма жамоада совринлар ютишни бошлаган Мессининг иштаҳаси очилгандек. Энди у ЖЧ совринига ҳам интилмоқда.

Энг қизиғи, ЖЧ-2022 турнир жадвали шундай тузилганки, агар Аргентина ва Португалия ўз гуруҳларида ғалаба қозонса, финалда тўқнаш келишлари мумкин. Месси ва Роналду ўртасидаги жаҳон тожи учун ҳал қилувчи ўйиндан ҳам ажойиброқ нарсани тасаввур қилиш қийин, бизнингча.

 

Жамшидбек Маҳмудов тайёрлади.

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 07:00, 09.06.2022.
Ўқилди: 9673 марта.
Фикрлар: 32 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.