Кириш Регистрация
29/06 22:00 Бразилия 2-1 Япония
30/06 01:30 Германия 1-1 Парагвай
30/06 06:00 Нидерландия 1-1 Марокаш
30/06 22:00 Кот-д'Ивуар - Норвегия
01/07 02:00 Франция - Швеция
01/07 06:00 Мексика - Эквадор
01/07 21:00 Англия - Конго ДР

Футзал. Таиланд, Эрон, Япония, Австралия ва Кувайт жаҳон чемпионатида қатнашади

Баҳо:
+ | -

Гуруҳ босқичида Ўзбекистон футзал терма жамоаси билан дуранг қайд этган (1:1) Кувайт шу йилнинг ноябрь ойида Таиландда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатининг бешинчи иштирокчисига айланди.

Барчаси нарса айнан Таиланд термасига боғлиқ бўлиб турганди. Херманс Виктор шогирдлари Осиё чемпионатида қайд этилган натижадан қатъий назар, жаҳон чемпионати мезбони сифатида мундиалда иштирок этиш ҳуқуқига эга эдилар. Шунга қарамай чорак финалда Ливанга қарши залга чиққан тай футзалчилари 5:3 ҳисобида устун келиб, ярим финал йўлланмасига қўлга киритдилар. Бунинг натижасида чорак финалда қоқилган тўрт жамоа орасидан энг яхши кўрсаткич қайд этган мамлакатда ҳам жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритиш имкони пайдо бўлди.

Таиланд билан параллел равишда Осиёнинг 10 карра чемпиони – Эронга қарши кураш олиб борган Ўзбекистон 3:6 ҳисобида имкониятни бой бериб, мундиал орзусини йўққа чиқарди. Олдинда чорак финалнинг яна 2та ўйини бўлсада, Таиланддан мағлуб бўлган Ливан ҳам Хосе Мария Мендез жамоасидан яхшироқ натижа қайд этиб турганди.

Кейинги иккита ўйиннинг биринчисида Қирғизистон Японияга 0:1 ҳисобида имкониятни бой берди. Кичик ҳисобда енгилгани сабабли Қирғизистон термаси ҳам мундиалга анча яқин турганди. Бироқ Кувайт бунга йўл қўймади. Австралия билан ўйинда 2:2 ҳисобида дуранг ўйнаган Фонсека Гильерос жамоаси, қўшимча вақтда 1та гол ўтказиб юбориб, ярим финал остонасида қоқилди. Бу эса ўз навбатида Кувайтга мундиалнинг бешинчи иштирокчиси бўлиш бахтини тақдим этди.

Шу тариқа 2012 йилнинг ноябрь ойида Таиландда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатида мезбонларнинг ўзидан ташқари – Эрон, Япония, Австралия ва Кувайт термалари ҳам Осиё қитъаси шарафини ҳимоя қилишади. Амалдаги вице-чемпион Ўзбекистон эса чорак финалда мағлуб бўлган жамоа сифатида ортга қайтади. Қайд этиш керак, бугун – 30 май куни Осиё чемпионатининг ярим финал ўйинлари бўлиб ўтади. Дастлаб Таиланд Эронга қарши залга чиқса, иккинчи беллашувда Япония Австралияни синовдан ўтказади.

Манба: www.the-uff.com
Киритилди: 10:33, 30.05.2012.
Ўқилди: 6783 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Германия пенальтилар сериясида Парагвайга имкониятни бой бериб, ЖЧ-2026 билан хайрлашди (видеошарҳ) [3690]

Нидерландия терма жамоаси Жаҳон чемпионатларида янги рекорд ўрнатди [3363]

Неймар Бразилиянинг ЖЧ-2026дан эрта чиқиб кетишини прогноз қилган математикка мурожаат қилди [3124]

«Қани кўрамиз, энди ким норози бўларкин» — «Реал» Моуриньони нега қайтаргани маълум бўлди [3103]

«Барселона»ми ёки «Бавария»? Кейннинг келажаги борасида янги маълумот пайдо бўлди [3024]

Шалимов: «Шомуродов ҳақиқий етакчи, аммо Ҳусанов мени ҳайратда қолдирди» [2418]

ЖЧ-2026. Бугун яна учта муҳим ўйин бор [2316]

Нидерландия дарвозабони Марокашга қарши ўйинда пенальтилар сериясида автогол муаллифига айланди (фото) [2258]

Родри операция қилинади [2108]

ЖЧ-2026. Бразилия қўшимча вақтдаги гол эвазига Японияни мағлуб этиб, нимчорак финалга йўл олди [1895]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик