Кириш Регистрация
08/11 00:45 Женоа - Комо
08/11 18:15 Бунёдкор 1-1 Металлург
09/11 00:45 Лечче - Эмполи
09/11 01:00 Райо Вальекано - Лас-Пальмас
09/11 16:00 Навбаҳор - Пахтакор
09/11 17:00 Насаф - Сўғдиёна
09/11 18:00 Реал Мадрид - Осасуна
09/11 18:15 Сурхон - Нефтчи
09/11 19:00 Венеция - Парма
09/11 20:00 Кристал Пэлас - Фулхэм
09/11 20:00 Вест Хэм - Эвертон
09/11 20:00 Вулверхэмптон - Саутгемптон
09/11 20:00 Брентфорд - Борнмут
09/11 20:15 Вильярреал - Алавес
09/11 22:00 Кальяри - Милан
09/11 22:30 Брайтон - Манчестер Сити
09/11 22:30 Эспаньол - Валенсия
10/11 00:45 Ювентус - Торино
10/11 01:00 Ливерпуль - Астон Вилла
10/11 01:00 Леганес - Севилья
10/11 16:30 Аталанта - Удинезе
10/11 17:00 Андижон - Қизилқум
10/11 18:00 Бетис - Сельта
10/11 19:00 Ман. Юнайтед - Лестер
10/11 19:00 Ноттингем Форест - Ньюкасл
10/11 19:00 Тоттенхэм - Ипсвич
10/11 19:00 Фиорентина - Верона
10/11 19:00 Рома - Болонья
10/11 20:15 Мальорка - Атлетико
10/11 21:30 Челси - Арсенал
10/11 22:00 Монца - Лацио
10/11 22:30 Хетафе - Жирона
10/11 22:30 Вальядолид - Атлетик Бильбао

Кўплаб футболчиларни “бошига етган” Мундиал: ЖЧнинг ҳамма сардорлари ҳақида (иккинчи қисм)

Баҳо:
+ | -

Бир неча соат олдин биз Қатардаги жаҳон чемпионатида жамоаси сардор сифатида майдонга олиб тушадиган футболчилар ҳақида маълумот берган эдик. Энди эса ушбу блогнинг иккинчи қисмини тақдим этмоқчимиз. Демак, ушбу футболчилардан бири 18 декабрь куни жаҳон чемпионати бош соврини боши узра кўтаради. Аммо, бу омадли футболчи ким бўлиши мумкин? Ҳозир эса батафсил шу ҳақда тўхталамиз!

Испания терма жамоаси сардори. Серхио Бускетс (“Барселона”)

2010 йилги жаҳон чемпионатида ғалаба қозонган Бускетс 2022 йилда Луис Энрикенинг ёш футболчилардан ташкил топган жамоасининг сардори ҳисобланади. "Қизил фурия" учун Серхионинг тажрибаси жуда ҳам керак. Чунки, ҳозирда Испания терма жамоасининг ишонган футболчилари 20, 21, 22 ёшлар атрофида. Демак, ҳозирда улар Бускетснинг ёрдамига муҳтож.

Коста-Рика терма жамоаси сардори. Брайан Руиз ("Депортива Алахуэленсе")

Август ойида 37 ёшга тўладиган Брайан ўз ватанида фаолиятини якунлаши кутилмоқда. У ўз вақтида "Фулхэм", "Спортинг" ва ПСВ каби клубларнинг етакчи футболчиси бўлган бўлса-да, ҳозир ёши сабаб ватани клуби шарафини ҳимоя қилмоқда. У Кейлор Навас каби кўплаб совринларни қўлга киритмаган бўлиши мумкин, аммо, Руиз кичик Коста-Рикадан кўзга кўринган футболчи ҳисобланади.

Германия терма жамоаси сардори. Мануэль Нойер (“Бавария”)

Германия терма жамоаси сардори ҳам испаниялик Бускетс каби жаҳон чемпионатида ғолиб бўлган. Аммо, 2014 йилги Мундиалда Бундестимнинг сардорлик боғичига Филипп Лам эгалик қилган. Қатарда эса бу Мануэлга насиб этади. Агар, немислар жорий йилги ЖЧда ҳам ғалаба қозонадиган бўлса, Нойер бош совринни биринчи бўлиб кўтариши мумкин.  

Япония терма жамоаси сардори. Мая Йошида ("Самдория")

“Самурайлар”нинг сардори Европа клубларида 2010 йилдан буён ўйнаб келмоқда: Голландиянинг “Венло” клуби унинг Европадаги илк клуби бўлса, кейин “Саутгемптон”га ўтган ва ҳозирда Италиянинг “Сампдория” клуби вакили ҳисобланади.

Бельгия терма жамоаси сардори. Эден Азар (“Реал Мадрид”)

Азар "Реал" билан Чемпионлар лигасида ғолиб чиқди, аммо Мадридда ундан бошқача ўйин кутаётгани рост. Чунки, Эден кўплаб совринларни қўлга киритган бўлса ҳам, бунда унинг хизмати жуда кам. У кейинги мавсумда яхшиланишга ваъда беради. Албатта, Жаҳон чемпионати арафасида у юқори формада бўлиши керак. Эденда бронза медал бор, аммо бельгиялик олтин медални қўлга киритмоқчи. Албатта, уларнинг жамоаси бунга лойиқ. Шунингдек, таъкидлашимиз керакки, катта эҳтимол билан Азар бошчилигидаги жамоа учун бу сўнгги имконият. 

Хорватия терма жамоаси сардори. Лука Модрич (“Реал Мадрид”)

Бельгияликлар Россияда бронза, хорватлар эса кумуш медални қўлга киритди. 2018 йилдаги Мундиалда кўрсатган ажойиб ўйинларидан кейин Лука Модрич "Олтин тўп"га эга чиқди. Қатарда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионати ярим ҳимоячи учун охиргиси бўлади. Ҳа, Модрич каби футболчиларнинг “шахматчилар” сафидаги карьераси якунланмоқда. 

Канада терма жамоаси сардори. Атиба Хатчинсон (“Бешиктош”)

Хатчинсон Канада терма жамоасидаги дебютини 2003 йилда ўтказган ва фаолияти якунида жаҳон чемпионатида иштирок этади. Атиба 39 ёшда, аммо унинг “чинор барглари” сафидаги ўйинларини унутиб бўлмайди. Бу Мундиал кўплаб тажрибали футболчилар учун сўнггиси бўлганлиги билан ҳам ёдимизда қолса керак.

Марокаш терма жамоаси сардори. Ромен Саисс (“Вулверхэмптон”)

Францияда туғилган Ромен 2016 йилдан бери "Вулверхэмптон" сафида Англия Премьер лигасида ўйнаб келмоқда. 

Бразилия терма жамоаси сардори. Тиаго Силва (“Челси”)

Тажрибали футболчи сентябр ойида 38 ёшини нишонлайди, йил охирида эса тўртинчи жаҳон чемпионатида иштирок этади. Силвада Бразилиянинг олтинчи чемпионлигида қўлга киритиш учун сўнгги имконият.

Сербия терма жамоаси сардори. Душан Тадич (“Аякс”)

Югославия парчаланганидан кейин серблар жаҳон чемпионатида ҳеч қачон гуруҳдан чиқа олмаган. Улар Қатарда бу нохуш анъанани йўққа чиқармоқчи. Тадич эса уларни майдонга сардор сифатида олиб тушади.

Швейцария терма жамоаси сардори. Гранит Жака (“Арсенал”)

Гранит тажрибали футболчи ҳисобланади. У бир неча йиллар олдин “Арсенал” сардори ҳам бўлган, аммо кейинчалик ундан боғич олиб қўйилган. Энди эса у миллий жамоаси билан Қатардаги ЖЧда сардор ролида иштирок этади.

Камерун терма жамоаси сардори. Венсан Абубакар (“Ан-Наср”)

"Порту" ва "Бешиктош" клубларида ўйнаган камерунлик форвард ўтган йилдан бери Саудия Арабистонида тўп тепиб келади. Яна бир қизиқарли маълумот, Абубакар Ўзбекистон терма жамоаси етакчиси Жалолиддин Машариповнинг клубдоши ҳам ҳисобланади.

Португалия терма жамоаси сардори. Криштиану Роналду (“Манчестер Юнайтед”)

Криштиану Роналду кўплаб сардорларга қараганда терма жамоа сафида кўпроқ (117) ўйин ўтказган. Жаҳон чемпионатида ғалаба қозониш — КриРо карьерасининг мукаммал якуни бўлади. Португаллар ажойиб таркибга эга. Эҳтимол, Қатардаги ЖЧ Роналду учун омадли бўлар?!

Гана терма жамоаси сардори. Андре Айю (“Ас-Садд”)

Мана, Қатар чемпионатида ўйнайдиган учинчи футболчи. Қизиқ томони шундаки, Андре Айю Қатар терма жамоаси сардори Ҳасан Ал-Ҳайдоснинг жамоадоши ҳисобланади.

Уругвай сардори. Диего Годин (“Велес Сарсфилд”)

"Атлетико"дан кетганингиздан сўнг Годин катта футболдан анча четда қолди дейишингиз мумкин, аммо у ҳамон терма жамоаси сардори ҳисобланади. Диего сўнгги икки йил ичида тўртта клубни ўзгартирди: у "Интер", "Кальяри", "Атлетико Минейро" шарафини ҳимоя қилди ва яқинда Аргентинанинг “Велес Сарсфилд” клуби билан шартнома имзолади.

Жанубий терма жамоаси Корея сардори. Сон Хён Мин ("Тоттенхэм")

"Тоттенхем" - сардорлар жамоаси. Кейн, Льорис ва Сон 2022 йилги жаҳон чемпионатида иштирок этувчи жамоаларнинг 32 нафар сардори қаторидан жой олган. Бироқ, ноябргача бу футболчиларнинг "шпорлар" сафида қолиши даргумон. Сабаби, Кейнга ҳам, Сонга ҳам кўплаб топ клублар жиддий қизиқиш билдирмоқда.

Киритилди: 10:00, 24.06.2022.
Ўқилди: 2203 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.