Кириш Регистрация
28/03 19:00 Динамо 2-1 Металлург
29/03 19:00 ОКМК - Бунёдкор
29/03 19:15 Қизилқум - Локомотив
30/03 01:00 Лилль - Ланс
30/03 01:00 Кадис - Гранада
30/03 16:30 Наполи - Аталанта
30/03 17:30 Ньюкасл - Вест Хэм
30/03 18:00 Хетафе - Севилья
30/03 19:00 Женоа - Фрозиноне
30/03 19:00 Торино - Монца
30/03 19:00 Андижон - Насаф
30/03 19:00 Пахтакор - Сўғдиёна
30/03 20:00 Ноттингем Форест - Кристал Пэлас
30/03 20:00 Шеффилд Юнайтед - Фулхэм
30/03 20:00 Тоттенхэм - Лутон
30/03 20:00 Борнмут - Эвертон
30/03 20:00 Челси - Бёрнли
30/03 20:15 Альмерия - Осасуна
30/03 21:00 Метц - Монако
30/03 22:00 Лацио - Ювентус
30/03 22:30 Астон Вилла - Вулверхэмптон
30/03 22:30 Валенсия - Мальорка

Мессининг Аргентина терма жамоаси сафидаги энг муҳим 11 учрашуви (видео)

Баҳо:
+ | -

Лионель Месси бугун ўзининг 35 ёшини нишонламоқда. У фаолияти давомида еттита "Олтин тўп"ни қўлга киритишга муваффақ бўлган. Шунингдек, "Барселона"да мумкин бўлган барча рекордларни янгилади ва ҳозирда "Пари Сен-Жермен" шарафини ҳимоя қилмоқда. Бироқ, айни пайтда Мессининг Париждаги ишлари кўнгилдаги каби эмас. Шундай бўлса-да, у ҳамон терма жамоасининг етакчиси бўлиб қолмоқда. Лионель Аргентина сафида 162 та ўйин ўтказиб, 86 та гол урган. Бугун унинг туғилган куни бўлганлиги сабабли, Мессининг “альбиселесте” либоси остидаги энг эсда қоларли 11 ўйинини эслашга қарор қилдик.

11. Аргентина - Эстония - 5:0 (ўртоқлик ўйини, 2022 йил 5 июнь)

Келинг, яқинда бўлиб ўтган учрашувдан бошлайлик. Шу ой бошида Аргентина терма жамоаси Финалиссимада италияликларни мағлуб этиб (Лео иккита голли узатмада иштирок этган), бош совринга эга чиқди. Шундан бир неча кун ўтиб, Жанубий Америка чемпиони ўртоқлик учрашувида эстонияликларни 5:0 ҳисобида мағлубиятга учратди. Балки, рақиб оддийроқ бўлгандир, аммо Месси бу ўйинда ўзининг энг яхши учрашувларидан бирини ўтказди. У нима қилди дейсизми? Лео Эстония терма жамоаси дарвозасига жавобсиз 5 та гол уришни уддалади.

 

10. Аргентина – АҚШ – 4:0 (Америка кубоги ярим финали, 2016 йил 21 июнь)

Ҳа, тўғри ўқидингиз. Аргентина терма жамоаси ҳақиқатан ҳам Америка Кубогининг ярим финалида АҚШга қарши ўйнади: КОНМEБОЛнинг 100 йиллигига бағишланган махсус Америка Кубогига Шимолий Америкадан кучли жамоалар таклиф қилинди. Турнирнинг ўзи ҳам АҚШда бўлиб ўтди. Ярим финалда мезбон жамоа Месси бошчилигидаги “қонхўр” аргентиналикларга дуч келди. Лео ўша баҳсда жарима зарбасидан даҳшатли гол ургани билан эсда қолган. Кейин эса Лавесси битта гол урган бўлса, Игуаинга дублни расмийлаштирди. Аммо, барибир АҚШга қарши ўйин Лионелнинг бетакрор голи билан ёдда қолган.

 

9. Колумбия – Аргентина – 1:2 (ЖЧ-2014 саралаши, 2011 йил 15 ноябрь)

Аргентина ЖЧ-2014 саралаш босқичидаги дастлабки учта ўйиннинг биттасида ғалаба қозонган эди. Колумбияга сафар Алехандро Сабелья шогирдлари учун яхши якунланмаслиги мумкин эди. Аммо яна катта саҳнага Месси чиқиб келди. Учрашувнинг биринчи тайми 1:0 ҳисобида мезбонлар фойдасига ҳал бўлди. Бироқ, иккинчи тайм Аргентина даҳшатли ўйин намойиш этди. Ўйин якунланишига 10 дақиқа қолганда Лео ҳисобни тенглаштирди ва финал ҳуштаги янграшига олдидан Серхио Агуеронинг ғалаба голини нишонлади. Ўша йили Месси Аргентина терма жамоаси сардорига айланган эди.

8. Аргентина – Эквадор – 3:0 (Америка кубоги чорак финали, 2021 йил, 5 июль)

Америка Кубоги чорак финалида аргентиналиклар Эквадор билан тўқнаш келишди ва ўша пайтда терма жамоа билан ҳали совринларга эга бўлмаган Месси ўйинни тўлиқ ўз зиммасига олди. Унинг узатмаларидан Родриго Де Пауль ва Лаутаро Мартинес гол уришди. Иккинчи бўлимга қўшиб берилган вақтида Лионель жарима зарбасини чиройли тарзда амалга ошириб, ўз ҳисобига гол ёздириб қўйишни ҳам уддалади.

7. Мексика – Аргентина – 0:3 (Америка кубоги ярим финали, 2007 йил 11 июль)

Ўша йили 20 ёшли Лео Карлос Тевес ва Хуан Роман Рикелме билан ажойиб учликни шакллантирди. Месси 2007 йилги Америка кубоги ярим финалида Мексика дарвозасига фаолиятидаги энг чиройли голларидан бирини урган эди. Буни сўз билан таърифлаб бўлмайди.

6. Аргентина – Босния ва Герцеговина – 2:1 (ЖЧ-2014 гуруҳ босқичи, 2014 йил, 15 июнь)

Аргентина терма жамоасининг ЖЧ-2014 нинг очилиш ўйинида Месси Босния ва Герцеговина терма жамоаси дарвозасига ғалаба келтирган голни киритди. Учрашувдан кейин Лео ушбу голнинг аҳамияти ҳақида гапирди:

—2006 йилги жаҳон чемпионатида серблар дарвозасига гол уришга муваффақ бўлдим, аммо жаҳон чемпионатидаги иккинчи голимни саккиз йил кутдим. Биз турнирда ғалаба қозонмоқчимиз. Босния устидан ғалаба қозонганимиздан хурсандман.

5. Аргентина – Сербия – 6:0 (ЖЧ-2006 гуруҳ босқичи, 2006 йил 18 июнь)

Гельзенкирхене бўлиб ўтган ўйинда Месси жаҳон чемпионатидаги илк голини урди. Хосе Пекерман учрашувнинг сўнгги 20 дақиқасида 18 ёшли вундеркиндини майдонга туширди. 80 дақида Лео учун Эрнан Креспонинг голига узатма бериш ва  кейин ўзи гол уриб, ўйинга нуқта қўйиши учун етарли бўлди. Бу Мессининг Аргентина терма жамоаси сафидаги ўнинчи ўйини эди — 2 гол.

4. Аргентина – Нигерия – 3:2 (ЖЧ-2014 гуруҳ босқичи, 2014 йил, 25 июнь)

Босния ва Герцеговина устидан қозонилган ғалабадан 5 кун ўтиб, Месси 90+1 дақиқада гол уриб, терма жамоасига Эрон устидан ғалаба қозонишга ёрдам берди. Сўнгги турда эса Америка қитъаси вакиллари Нигерия билан ўйнади. Лео африкаликларга қарши баҳсда Аргентина терма жамоасини икки марта ҳисобда олдинга олиб чиқди, бироқ унинг ҳар бир голига Аҳмад Муса жавоб қайтарди. Учрашув охирида эса Маркос Рохонинг голи Месси бошчилигидаги жамоага ғалаба келтирди.

3. Аргентина - Бразилия - 4:3 (ўртоқлик ўйини, 2012 йил 9 июнь)

Жанубий Америка классикаси Нью-Йоркда бўлиб ўтди. Аргентина ва Бразилия терма жамоаси ўртасидаги ўйини 82 000 томошабин бевосита трибунадан томоша қилди. Аргентиналиклар ўйин давомида икки марта ҳисобда ортда қолишди (0:1 ва 2:3), Лионель Месси эса икки марта учрашув сценарийини ўзгартириб, жамоасини олдинга олиб чиқди ва унинг хет-трига эвазига Аргентина иродали ғалабани қўлга киритди.

2. Бразилия – Аргентина – 0:1 (Финал Америка Кубоги, 2021 йил, 10 июль)

Албатта, Мессининг терма жамоа либосидаги энг ажойиб ўйини бу эмас. Аммо, муҳим ва узоқ кутилган ғалаба: Анхель Ди Мариянинг голи аргентиналикларга Америка Кубоги финалида Бразилия устидан ғалаба қозонишга ёрдам берди. Месси эса ниҳоят терма жамоаси билан илк соврини қўлга киритди.

1. Эквадор – Аргентина – 1:3 (ЖЧ-2018 саралаши, 2017 йил, 10 октябрь)

Бу бутун Аргентина футболи тарихида қора кун бўлиши мумкин эди, лекин Лионель Месси бунга йўл қўймади. Аргентина терма жамоаси ЖЧ-2018 Жанубий Америка қитъаси саралаш босқичининг сўнгги босқичидаги тўртта ўйинни ғалабасиз якунлади. Улар Россиядаги жаҳон чемпионатини ўтказиб юбориш хавфи жуда юқори эди, аммо... Мезбонлар биринчи дақиқадаёқ ҳисобни очишганидан кейин вазифа янада қийинлашди. Аргентина ўйинга қайтди деб ҳам айтмаган бўлардик, балки, Лео Мессининг якка ўзи барчасини ҳал қилди: унинг хет-трики 3:1 ҳисобидаги иродали ғалаба ва жаҳон чемпионати йўлланмасини таъминлади.

Киритилди: 22:02, 24.06.2022.
Ўқилди: 3296 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.