Кириш Регистрация
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор 1-1 Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф 2-3 Локомотив
23/04 20:15 Динамо 2-2 ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид
25/04 16:30 Фулхэм - Астон Вилла
25/04 17:00 Алавес - Мальорка
25/04 18:00 Парма - Пиза
25/04 19:00 Ливерпуль - Кристал Пэлас
25/04 19:00 Вест Хэм - Эвертон
25/04 19:00 Вулверхэмптон - Тоттенхэм
25/04 19:15 Хетафе - Барселона
25/04 21:00 Болонья - Рома
25/04 21:30 Арсенал - Ньюкасл
25/04 21:30 Валенсия - Жирона
25/04 23:45 Верона - Лечче
26/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао

ЖЧда мухлислар тақдири нима бўлади? Қатар мусобақа вақтида қонунларни юмшатишга тайёр

Баҳо:
+ | -

Жаҳон чемпионати Яқин Шарқда биринчи марта ўтказилаётгани учун қолганларидан анча фарқ қилади. Шунинг учун одатий саналар – ёзнинг кучли жазирамаси туфайли турнир биринчи марта куз ва қишда (21 ноябрдан 18 декабргача) ўтказилади.

The Telegraph нашри мухлислар ЖЧ-2022дан нималарни кутишлари мумкинлигини маълум қилди.

Спиртли ичимликлар

Budweiser компанияси FIFA ҳомийларидан бири, спиртли ичимликлар эса кўплаб мамлакатларда футбол ишқибозчилигининг муҳим қисми эканлигини ҳисобга олиб, Қатар Жаҳон чемпионати вақтида қонунларни юмшатишга тайёр. Мамлакатда нархлар одатда жуда юқори бўлган ресторан ва меҳмонхона барларидан ташқарида спиртли ичимликларни истеъмол қилишга рухсат бериш режалаштирилмоқда.

Махсус фан-зоналарда спиртли ичимликлар меҳмонхоналарга қараганда арзонроқ сотилади. Ташкилотчилар саккизта стадионнинг барчасида пиво ичишга рухсат бериш бўйича дастлабки музокаралар олиб бормоқда. 2019 йилги клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида спиртли ичимликлар айнан мухлислар зоналарида сотилган.

“Ўйин олдидан пиво ичмоқчи бўлган мухлислар учун махсус жойлар ажратилади. Турнирнинг географик жойлашуви боис, биз ўйиндан бошқача завқ олишни хоҳловчи мухлислар тоифаси ҳам бўлишини кутамиз. Ҳар бир мухлис учун қандайдир қулайлик яратилади”, – деди ташкилий қўмита ижрочи директори Носир Ал Хатер.

Бундан ташқари ўйинлар вақтида мамлакатда қисқа муддатли саёҳат қилишни хоҳловчилар учун Яқин Шарқдаги қўшни мамлакатлардан кунига 160 га яқин рейслар ташкил этилади.

Хавфсизлик

Қатар Жаҳон чемпионати вақтида бир миллиондан ортиқ мухлисларни қабул қилиши кутилмоқда. Ал Хатернинг сўзларига кўра, қатарликлар Лондондаги Евро-2020 ва Париждаги Чемпионлар лигаси финалидаги ёмон ташкилотчилик мисолларини яхши ўрганишган.

Қатарга кириш учун визани паспорт ва шахсий чипталар билан боғлайдиган “Hayya Card” иловаси билан чипталардаги қора бозорни йўқ қилиш режалаштирилган.

“Чиптасиз мухлислар стадионларнинг ички периметрига яқинлашмаслигини таъминлаш муҳим. Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатидаги ташкилотчиликдан қониқиш ҳосил қилдик. Ўйлайманки, Жаҳон чемпионатида ҳам худди шундай ишларни кўрамиз. Қатар дунёдаги энг хавфсиз давлатлардан бири. Бу ерда жиноятчилик даражаси жуда паст. Биринчи ёки иккинчи кунга келиб, мухлислар барча қўрқувни ҳаёлларидан чиқариб ташлашади”, – деди Ал Хатер.

Шуни ёдда тутиш керакки, Қатарда ҳар қандай гиёҳванд моддаларга қарши кураш жуда қаттиқ. Ал Хатернинг фикрича, унга қарши чекловжорий этилади: “Бу ҳар қандай йирик спорт тадбири учун чидаб бўлмас ҳолат. Гиёҳванд моддаларни истеъмол қилиш ҳақида гап кетганда, толерантлик йўқ”.

Британия полицияси вакили шундай тушунтиради: “Биз Қатар ташкилотчи жамоаси билан мунтазам мулоқотдамиз. Гиёҳванд моддаларни истеъмол қилиш, савдоси, контрабандаси ва гиёҳванд моддаларни сақлаш (оз миқдорда бўлса ҳам) учун жавобгарлик қаттиқ бўлади. Жазолар орасида узоқ қамоқ муддати, катта жарималар ва депортация бўлиши мумкин”.

Инсон ҳуқуқлари

Жаҳон чемпионатига тайёргарлик давомида нима дейилади. Халқаро Амнистия FIFA’ни Қатардаги инсон ҳуқуқлари муаммоларига кўз юмганликда айблашда давом этмоқда. Ташкилот 2017 йилда бошланган муҳим меҳнат ислоҳотларини тан олди, бироқ уларнинг амалга оширилишидан хавотирда.

Қатарда бир жинслиларнинг никоҳ қуриши ноқонуний ҳисобланади, бироқ FIFA вакили ушбу ҳолат билан боғлиқ сабабларни қўллаб-қувватловчи белгилар (камалак рангли байроқлар) стадионлар ичида ҳам, ташқарисида ҳам кўрсатилиши мумкинлигини айтган.

Стадионлар

Ўтган ҳафтада Қатардаги метродан стадионгача бўлган 600 метрлик масофани пиёда босиб ўтиш 40 даража иссиқда Жаҳон чемпионати плей-офф босқичида терма жамоаларни қўллаб-қувватлаш учун келган Перу ва австралиялик мухлислар учун ҳақиқий синов бўлди. Бироқ аренанинг ўзида ҳаво ҳарорати 21 даражани ташкил этди, бу эса ўйинчилар ва мухлислар учун қулай шароитни ҳис қилиш имконини берди.

2022 йилги Жаҳон чемпионати учун стадионни кондиционерлаш бўйича масъул – Сауд Абдулазиз Абдул Ғани шундай жавоб беради: “50 даража иссиқ ҳароратда мен “21+” ҳароратни таъминлай оламан. Технология, ҳавони совутади ва чангларни тозалайди.

Доктор Сауднинг фикрича, унинг жавобгарлигидаги совутиш технологияси 2026 йилда иссиқ Мексикада бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионатидан тортиб, жиддийроқ глобал муаммоларгача бўлган турли қийинчиликларни бартараф этишга ёрдам бера олади.

“Кейинги қийинчилик қишлоқ хўжалигидир. Бизда очликни бартараф этиш учун инфратузилма лойиҳаси мавжуд”, – дейди Сауд.

Қайд этиш мумкин, Қатар Жаҳон чемпионати мезбонлиги учун бир неча йил курашди ва 2010 йилги ЖЧ аввалида ушбу ҳуқуқни қўлга киритди. Шундан сўнг, FIFA раҳбарияти молиявий масалалар сабаб истеъфо берди. Ҳатто, ушбу мамлакатдан мезбонлик ҳуқуқи тортиб олиниши ҳам мумкин эди. Бироқ қатарлик шайхлар бир амаллаб вазиятни босди-босди қилишнинг уддасидан чиқишди. Шу сабабдан Жанни Инфантино раҳбарлигидаги Халқаро футбол уюшмаси талаблари анъаналарга содиқ Қатар қонунларини бироз юмшашга мажбур қилаётган бўлса, ажаб эмас. Акс ҳолда мухлислар учун бу қадар кенг эркинлик яратилмаган бўлармиди?!

Манба: www.sports.ru
Киритилди: 16:56, 25.06.2022.
Ўқилди: 3631 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Ямалнинг тикланиш муддати маълум [6931]

«Менга тушунтириб беринг». Флик — «Барселона» — «Сельта» ўйинидаги бекор қилинган гол ҳақида (видео) [3236]

Флик Ямаль ва Канселунинг жароҳати ҳақида фикр билдирди [3111]

«Барселона» Ямалнинг жароҳати борасида расмий баёнот берди [2377]

Арда Гюлер учун мавсум якунланди. Туркиялик юлдузнинг Жаҳон чемпионатидаги иштироки ҳам сўроқ остида [2175]

Абдуқодир Ҳусанов “Бёрнли”га қарши баҳсда “Сити” ҳимоячилари орасидаги энг яхши футболчи бўлди (видео) [2113]

АПЛ. «Манчестер Сити» Холанднинг голи эвазига «Бёрнли»ни мағлуб этди ва пешқадамга айланди (видеошарҳ) [1970]

«Олтин тўп» пойгасида янги етакчи: Майкл Олисе Харри Кейнни ортда қолдирди (Score90) [1895]

Карло Анчелотти ЕЧЛнинг жорий мавсумидаги ғолибини айтди [1696]

Ла лига. «Барселона» Ямалнинг пенальтидан урган голи эвазига «Сельта»ни мағлуб этди, Ламин футболчи жароҳат олди (видеошарҳ) [1599]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик