"Рома" ҳимоячи Жанлука Манчини билан шартномани узайтирганини эълон қилди.
26 ёшли италиялик билан янги шартнома 2027 йилнинг июнь ойи охиригача амал қилади.
Манчини “Рома” сафида 2019-йилнинг июлидан бери тўп тепади. Футболчи ўтган мавсумда римликлар сафида барча мусобақаларда 45 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол ва 1 та голли узатмани амалга оширган.