Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду ўз жамоасининг Европа чемпионатидаги муваффақиятли қатнашишига ишонади.
"Биз бу сафарги турнирда жуда қийин гуруҳга тушиб қолганимизни биламиз. Лекин афсусланишга ҳожат йўқ - энди ҳеч нарсани ўзгартириб бўлмайди. Биз бу турнирга жуда яхши тайёргарлик кўришимиз керак эди, чунки бунан бошқа иложимиз йўқ.
Гуруҳда бизни ақл бовар қилмас даражадаги қийин учрашувлар кутиб турибди, аммо ўйлашимча чорак финалга йўл ола биламиз. Ғалабамизга ишонаман, чунки фаворитлар ҳар доим ҳам ютавермайдилар. Биз гуруҳ фаворити эмасмиз, бу бизнинг очилишимизга имкон беради" - дея Роналдунинг сўзларини келтиради Goal.com.