«Ордабаси» клуби ярим ҳимоячиси Шаҳбоз Умаров қандай қилиб Қозоғистон клубига ўтгани борасида сўзлаб берди.
— Ижара асосида «Ордабаси» клубига варианти қандай пайдо бўлди? Бошқа чемпионатлардан ҳам таклифлар бормиди?
— Беларусь, Россия клубларидан таклифлар бор эди. Аммо мен учун ҳурматли бўлган Улуғбек Асанбоев билан гаплашганимдан кейин «Ордабаси»га ўтишга қарор қилдим. Бу клубга соврин ютишида ёрдам беришни истадим.
— Беларусда қайси клублар сизга қизиқиш билдиришди?
— Чемпионатнинг энг яхши жамоалари.
— Янги жамоада сизни қандай қабул қилишди?
— Илк кунданоқ бу ерда ўзимни яхши ҳис қиляпман.
— Нима учун 49-рақамни танладингиз?
— Мендан қайси рақамни танлашимни сўрашди. Мен эса рақам муҳим эмаслигини, асосийси ўйин эканини айтдим. Кейинги кун кийиниш хонасига кирганимда ушбу рақамдаги футболкани кўрдим.
— Сиз Қозоғитон кубоги доирасида иккита ўйинда иштирок этдигингиз. Қозоғистон ва Беларусь чемпионатларини таққослай оласизми?
— Қандайдир хулосалар қилиш учун ҳали жуда ҳам кам вақт ўтди. Шахсан ўзим энди жисмоний ҳолатимни таклаб боряпман ва захирадан майдонга тушяпман. Кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлганимдан кейин бу саволга жавоб беришим мумкин. Кўрганларимдан айтишим мумкинки, бу ерда тезкор футбол ўйналади, шунингдек, яхши жамоаларда ўйнаган легионерлар бор.
— Шунга қарамай, 2та голга ассистентлик қилдингиз. Мавсумга қандай шахсий ва жамоавий вазифалар қўйяпсиз?
— Қанча гол уриш ёки голли узатма бериш борасида менда аниқ рақам йўқ. Мақсад битта — мавсум якунида имкон қадар юқорида бўлиш учун жамоага ёрдам бериш.
— Ижара якунланганидан кейин БАТЭга қайтасизми?
— Ҳозирча бу ҳақда ўйламаяпман. Бор эътиборимни «Ордабаси»га қаратганман. БАТЭ билан бир ярим йиллик шартномам бор. Ижара якунланганидан кейин эса клубга қайтишим зарур.