Кириш Регистрация
29/04 00:00 Марсель 2-1 Ланс
29/04 00:00 Бетис 1-1 Севилья
29/04 23:45 Женоа 3-0 Кальяри
30/04 00:00 Барселона 4-2 Валенсия
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид

"ПСЖ" футболчиси Ла Лигага йўл олиши мумкин

Баҳо:
+ | -

Франциянинг "ПСЖ" клуби билан шартномасини бекор қилишга яқин турган ярим ҳимоячи Андер Эррера Испания чемпионатига йўл олиши мумкин. Бу ҳақда Lequipe нашри хабар бермоқда.

Манба берган хабарга кўра, 32 ёшли футболчи билан Бильбаонинг "Атлетик" клуби шартнома имзоламоқчи. Эррера эркин агент сифатида "басклар" сафига қўшилиши мумкин.

Эрреранинг Бильбао жамоасида ўйнаш тажрибаси бор. Андер 2011 йилдан 2014 йилгача "Атлетик" жамоаси шарафини ҳимоя қилган, шундан сўнг у "Манчестер Юнайтед"га ўтган. У 2019 йилдан буён "ПСЖ"да ўйнаб келмоқда.

Ўтган мавсумда ярим ҳимоячи Франция чемпионатининг 19 та ўйинида қатнашиб, ўз ҳисобига 3 та гол ҳамда 2 та голли узатма ёздириб қўйган.

 

Киритилди: 10:56, 13.08.2022.
Ўқилди: 1351 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.