Кириш Регистрация
21/05 19:00 Бунёдкор 3-2 Локомотив
23/05 23:45 Кальяри - Фиорентина

«Ардус» Кувайтга етиб келди

Баҳо:
+ | -

«Ардус» футзал клуби делегацияси футзал бўйича клублар ўртасидаги Осиё чемпионати финал босқичида иштирок этиш учун 29 июнь куни Кувайтга етиб келди. Жамоа шу куннинг ўзидаёқ «Crowne Plaza» меҳмонхонасидан жой олди. «Ардус» иштирок этадиган «В» гуруҳининг қолган уч жамоаси ҳам шу меҳмонхонада истиқомат қилади.

«Ардус» таркибида Кувайтга 14 нафар ўйинчи учиб келган. Улардан тўққиз нафари Ўзбекистон футзал терма жамоаси сафида футзал бўйича сўнгги Осиё чемпионатида иштирок этган. «Ардус» таркибига, шунингдек, жароҳати сабаб май ойида БААда бўлиб ўтган терма жамоалар ўртасидаги қитъа чемпионатини ўтказиб юборган футзалчи – Артур Юнусов ҳам киритилган. Бундан ташқари, Кувайтда бўлажак мусобақада Ўзбекистоннинг кўп карра чемпиони шарафини испаниялик легионер ўйинчи – Кармело Жонатан Дельгадо ҳам ҳимоя қилади.

Бутун фаолияти давомида Испания Премьер-лигаси клубларида тўп сурган Дельгадонинг сўнгги жамоаси «Реал Картахена» бўлиб, бу ҳужумчини ватанида эркалаб Йони деб чақиришади.

Мусобақаларнинг ярим финал босқичи йўлланмасини қўлга киритиш учун Ўзбекистоннниг амалдаги чемпиони жуда кучли рақибларга қарши баҳс олиб бориши керак. Гуруҳ босқичидаги дастлабки ўйинни «Ардус» мусобақанинг амалдаги ғолиби, Япониянинг «Нагоя Оушенс» клубига қарши ўтказади. Иккинчи турда эса Александр Петров шогирдлари Ливаннинг «Ол Спорт» жамоасига қарши баҳс олиб боришади; бу жамоа ўтган йилги мусобақада ярим финалга қадар етиб бора олган эди. Гуруҳ босқичининг сўнгги ўйинида эса «Ардус»ни осон бўлмаган яна бир ўйин кутиб турибди – жамоа 3 июль куни мусобақанинг амалдаги финалчиси, Таиланднинг «Банг Рбак» жамоасига қарши залга чиқади.

«Ардус»нинг клублар ўртасидаги Осиё чемпионатидаги ўйинлари тақвими:

1 июль. 1-тур

«Ардус» – «Нагоя Оушенс» (Япония) 17:00 (Тошкент вақти билан)

2 июль. 2-тур

«Ардус» – «Ол Спортс» (Ливан) 14:30

3 июль. 3-тур

«Ардус» – «Банк Рбак» (Таиланд) 18:00

Манба: the-uff.com
Киритилди: 20:35, 29.06.2012.
Ўқилди: 6282 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.