Кириш Регистрация
18/05 00:15 Барселона 3-1 Бетис
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут - Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси - Тоттенхэм

Ўзбекистон миллий терма жамоалари тайёргарлик марказидаги қурилиш ишлари кўздан кечирилди

Баҳо:
+ | -

ЎФА ишчи гуруҳи Тошкент вилоятида қурилиш ва реконструкция ишлари олиб борилаётган Ўзбекистон миллий терма жамоалари тайёргарлик марказининг қурилиш жараёнларини ўрганди.

Марказдан ўрин олган объектлар, жумладан, машғулот майдончаси ва стадион лойиҳасининг техник-ташкилий жараёнлари кўздан кечирилди. Объектдан ўрин оладиган 2 та гибрид ва 2 та сунъий қопламали футбол майдонларини халқаро стандартлар асосида сифатли бунёд этиш, қўшимча дринаж тизимларини тўғри созлаш, келгусида чимларни сақлаш ва парваришлар учун керакли қурилмаларни ташкил этиш юзасидан топшириқ берилди.

Шунингдек, терма жамоалар футбол марказида жойлашадиган тиббий-тикланиш, ётоқхона ва ошхонани замонавий ускуналар билан жиҳозлаш юзасидан фикр алмашилди. Шаҳарчада кутубхона, ресторан ҳамда яшил ҳудуд ташкил этиш лойиҳаси ҳамда инфратузилмадан ўрин оладиган кейинги режалари муҳокама қилинди.

Бундан ташқари, қурувчи компания вакилларига барча жараёнларни жадаллаштириш, қурилиш ишларини сифатли амалга ошириш билан бир қаторда лойиҳаларнинг хавфсизлик жиҳатларига алоҳида эътибор қаратиш кераклиги айтилди ва керакли кўрсатмалар берилди.

Манба: Telegram.me/FAUzbekistan
Киритилди: 16:21, 28.09.2022.
Ўқилди: 1665 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Рэшфорднинг «Камп Ноу» билан хайрлашуви барбод бўлди: «Барселона» ҳужумчисининг майдонга тушмагани сабаби маълум [6562]

«Арсенал» АПЛ ва Чемпионлар Лигасидаги ғалабалар учун «Челси»га миллионлаб фунт тўлаб бериши мумкин [6164]

Моуриньо «Реал»га қайтса, ким унинг ёрдамчиси бўлади? Жозе уч нафар номзоддан бирини танлаши керак [3958]

Миллиардер Энрике «Реал» президентлиги учун курашда Флорентино Пересга рақиблик қилади [2346]

Винисиус «Реал» афсонасининг кетишига муносабат билдирди [2339]

Испаниянинг Солиқ хизмати «Негрейра иши» бўйича коррупция ҳақидаги иш юзасидан якуний хулосаларини эълон қилди [2017]

Хосеп Гвардиола «Манчестер Сити»дан кетиши ҳақидаги саволга чуқур хўрсиниш билан жавоб берди [1911]

Симоне Индзаги "Ал-Ҳилол"дан кетмоқда: Истеъфонинг иккита асосий сабаби маълум бўлди [1840]

Анчелотти: «Ишонинг, мен Жоао Педро учун афсусдаман» [1766]

«Арсенал» бугун АПЛ чемпионига айланиши мумкин — Бунинг учун битта шарт бажарилиши керак [1628]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик