Кириш Регистрация
21/09 00:00 Алавес 2-1 Севилья
21/09 16:30 Вест Хэм 0-3 Челси
21/09 17:00 Металлург 3-2 Пахтакор
21/09 17:00 Вальядолид 0-0 Реал Сосьедад
21/09 17:30 Ливия 0-8 Испания
21/09 17:30 Қозоғистон 10-0 Янги Зеландия
21/09 18:00 Венеция 2-0 Женоа
21/09 19:00 Астон Вилла 3-1 Вулверхэмптон
21/09 19:00 Фулхэм 3-1 Ньюкасл
21/09 19:00 Лестер 1-1 Эвертон
21/09 19:00 Тоттенхэм 3-1 Брентфорд
21/09 19:00 Ливерпуль 3-0 Борнмут
21/09 19:00 Саутгемптон 1-1 Ипсвич
21/09 19:15 Олимпик 0-3 Динамо
21/09 19:15 Осасуна 2-1 Лас-Пальмас
21/09 20:00 Ангола 5-9 Аргентина
21/09 20:00 Украина 4-1 Афғонистон
21/09 21:00 Ювентус 0-0 Наполи
21/09 21:30 Кристал Пэлас 0-0 Ман. Юнайтед
21/09 21:30 Валенсия 2-0 Жирона
21/09 23:45 Лечче - Парма
22/09 00:00 Реал Мадрид - Эспаньол
22/09 15:30 Фиорентина - Лацио
22/09 17:00 Хетафе - Леганес
22/09 18:00 Брайтон - Ноттингем Форест
22/09 18:00 Монца - Болонья
22/09 19:15 Атлетик Бильбао - Сельта
22/09 20:30 Манчестер Сити - Арсенал
22/09 21:00 Рома - Удинезе
22/09 21:30 Вильярреал - Барселона
22/09 23:45 Интер - Милан
23/09 00:00 Райо Вальекано - Атлетико
23/09 23:45 Аталанта - Комо
24/09 00:00 Бетис - Мальорка

Мухлисларинг учун чемпион бўлсанг арзийди, "Андижон"

Баҳо:
+ | -

Бутун дунё спорт турларини бир жойга жамласак, негадир футбол улардан алоҳида ажраб тургандек туюлади. Балки биз айнан футболга мухлислигимиз учун шундай туюлар. Ҳар холда футбол ажойиб спорт. Бугунги кунда шу ажойиб спортнинг юртимизга кириб келганига роса 100 йил тўлибди. Сир эмаски Ўзбек футболи дастлаб Фарғона водийсининг Қўқон шаҳрида ўйнала бошлаган, кейин вақтлар ўтиб бориши билан юртимизнинг барча жабҳаларида бу спорт турига бўлган муҳаббат тобора ортиб борган.

Бугунги кунга келиб эса юртимизнинг қайси чеккасига борманг албатта футбол майдонларига, болаларнинг гоҳ турпоқ чангитиб, гоҳ майин майсаларда футбол ўйнаётганига кўзингиз тушади. Вилоятларда янгидан-янги футбол мактаблари барпо этилмоқда. Бу албатта кишини қувонтирмай қолмайди. Жумладан Андижон вилоятида ҳам бир неча футбол мактаблари қурилмоқда. Болалар спортига қаратилаётган бу эътиборлар умид қиламизки йиллар ўтиб албатта ўз самарасини беради.

Айни кунларда эса мамлакатимиз футболи Олий лигаси биринчи даврани тугатиб кичик танаффусга чиққан пайт. Шу кунгача жамоалар 13 тадан ўйинларни ўтказишди ва бир қатор ғалаба, дурранг ва мағлубиятларга учрадилар. Вилоятимиз бош жамоаси "Андижон” мавсум ярмида турнир жадвалининг оҳиридан 2-ўрнини эгаллаб турибди! Оҳирги ўриндаги Машъал жамоаси билан очколаримиз тенг хатто. Жамоамизнинг бу йилги ўйинларини кўриб ҳайратда қолади одам. Ўтган 13 та турдан 8 тасида мағлубият, 2 та дурранг ва 3 тагина ғалаба! Максимум 39 очко йиғиш мумкин бўлган 13 та турда жамоамиз бор йўғи 11 очко тўплаган ҳолос, тўплар нисбати эса 13 га 21, яъни 13 та тўп киритиб, 21 марта ўз дарвозасидан тўп олиб чиққан. Битта ўйинда урган ўртача голлари 1 тага, ўтказиб юборган голлари сони эса 1,6 тага тенг.

Йил бошида (ҳар йилгидек) клуб раҳбарияти томонидан қўш-қўш ваъдалар, катта гапиришлар мухлисларни осмонларга олиб чиқиб қўйган эди. Мавсум бошида "Бургутлар” ўз таркибига Владимир Шишелов, Фарҳод Тохиров каби тажрибали ҳужумчиларни қўшиб олганда, бу йил жамоамиздан юқорироқ ўринларни умид қилгандик. Чучварани ҳом санаган эканмиз! Улар кетди. Мени бир савол доим ўйлантиради: Олим Навкаров қаерга ғойиб бўлди? Ахир Андижон удан яхши натижалар кутганди-ку! Навкаров олган пулларини оқлай олдими? Жамоамизга нима бериб кетганди? Майли булар тарихга айланиб бўлган.




Қўшни Наманган вилояти бош жамоаси "Навбаҳор” мухлислари бу йил ўз жамоасини омадсизликларидан, клуб раҳбариятини олиб бораётган фаолиятидан нолиб, оммавий ахборот воситаларида кўплаб чиқишлар қилишди. Албатта, "Лочинлар” бу мавсумни яхши ўтказаяпти дейиш қийин, уларда ҳам муаммолар кўп. "Лочинлар” жами 13 та турдан 5 тасида мағлубият, 5 тасида дурранг ва 3 та турда ғалабага эришиб, 14 очко тўплашган. Лекин, солиштирадиган бўлсак Навбаҳор жамоаси биринчи даврани Андижонга нисбатан стабилроқ ўтказганига гувоҳ бўламиз.

Водийнинг яна бир жамоаси Нефтчи эса юқорида графикдаги диаграммадан маълум, Водий дербиларидаги қолган икки рақибига нисбатан яхшироқ ўйин намойиш этган. Улар биринчи даврада 4 та мағлубият, 4 та дурранг ва 5 марта ғалабага эришиб, жами 19 очко жамғаришга эришишган.

Агарда жамоамизни биринчи даврадаги иштирокини диаграммага соладиган бўлсак "Андижон"ни турдан-турга бораётган йўлини худди чўкаётган кемага ўхшатиш мумкин. Лекин бу кемага жонини беришга тайёр мухлислари бор! Улар юртимиздаги "кемалар” мухлисларининг энг яхшилари ҳисобланишади. Улар учун Андижон ҳар йили чемпион бўлса арзийди.

Ўтган йилги мавсумнинг 23-турида Тошкентнинг "Бунёдкор” жамоаси ўз майдонида Фарғонанинг "Нефтчи”сини қабул қилиб, 1:0 ҳисобида ғалабага эришган ва мавсум якунланишига яна 3 та тур қолганлигига қарамай чемпионликни нақд қилишган. Ўша ўйинни стадиондан кузатгандим, учрашув ниҳоясига етгач Бунёдкор клуби футболчилари мамлакат чемпионлигини қандайдир сунъийроқ тарзда нишонлашган, ёки менга шунақа туюлган. Худди футболчиларга буни фарқи йўқдек. Аслида эса ўша учрашувда стадионнинг тахминан 3 дан 2 қисми бўш эди (балки ундан ҳам кўпроқ). Стадион эса бор йўғи 8000 кишига мўлжалланган. Тасаввур қиляпсими, бу учрашув мамлакат чемпионлигини аниқлайдиган учрашув. Катталар "Бир кам дунё” деб бекорга айтишмаган экан, уларда чемпионлар учун муносиб мухлислар етишмайди, бизда эса муносиб мухлислар учун чемпионлар! Шунақа, бизнинг ПФЛда ҳамма жамоада муаммолар етарлича. Лекин бу муаммолар ўз ечимини топишини, миллий биринчилигимизга футбол интригаси кириб келишини, чемпионлик учун камида 5-6 жамоа бахс олиб боришини, айниқса юртимиздаги барча стадионлар футбол ўйинларида лим тўлиб, тошишини интизорлик билан кутамиз. Ахир футбол биз мухлисларники-ку!


Сарварбек Жалилов

Манба: burgutlar.com
Киритилди: 23:15, 07.07.2012.
Ўқилди: 5641 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.