Кириш Регистрация
11/04 00:00 Вест Хэм 4-0 Вулверхэмптон
11/04 00:00 Реал Мадрид 1-1 Жирона
11/04 16:30 Арсенал 1-2 Борнмут
11/04 17:00 Реал Сосьедад 3-3 Алавес
11/04 18:00 Кальяри 1-0 Кремонезе
11/04 18:00 Торино 2-1 Верона
11/04 19:00 Брентфорд 2-2 Эвертон
11/04 19:00 Бёрнли 0-2 Брайтон
11/04 19:15 Эльче 1-0 Валенсия
11/04 21:00 Милан 0-3 Удинезе
11/04 21:30 Ливерпуль 2-0 Фулхэм
11/04 21:30 Барселона 4-1 Эспаньол
11/04 23:45 Аталанта 0-1 Ювентус
12/04 00:00 Севилья 2-1 Атлетико
12/04 15:30 Женоа - Сассуоло
12/04 16:00 Навбаҳор - Сурхон
12/04 17:00 Динамо - Локомотив
12/04 17:00 Осасуна - Бетис
12/04 18:00 Парма - Наполи
12/04 18:00 Кристал Пэлас - Ньюкасл
12/04 18:00 Ноттингем Форест - Астон Вилла
12/04 18:00 Сандерленд - Тоттенхэм
12/04 18:15 Андижон - ОКМК
12/04 19:15 Мальорка - Райо Вальекано
12/04 20:30 Челси - Манчестер Сити
12/04 21:00 Болонья - Лечче
12/04 21:30 Сельта - Реал Овьедо
12/04 23:45 Комо - Интер
13/04 00:00 Атлетик Бильбао - Вильярреал
13/04 18:00 Насаф - Бухоро
13/04 19:00 Пахтакор - Машъал
13/04 20:15 Қизилқум - Сўғдиёна
13/04 23:45 Фиорентина - Лацио
14/04 00:00 Ман. Юнайтед - Лидс
14/04 00:00 Леванте - Хетафе

Боян Ходак: «39 ёшли Жасур Ҳасанов гўёки 19 ёшли футболчидек ўйнамоқда»

Баҳо:
+ | -

Малайзиянинг "Куала Лумпур Сити" клуби бош мураббийи Боян Ходак ОФК кубоги ярим финал босқичи доирасида бўлиб ўтадиган "Сўғдиёна"га қарши ўйин олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Мусобақадан аввал ўз олдимизга гуруҳдан чиқиш вазифасини қўйгандик. Шунинг учун ўйиндан ўйинга биз завқ оляпмиз. Бу сафар ҳам яхши ўйин кўрсатиб, учрашувдан мароқланишни истаймиз.

"Сўғдиёна"га қарши ўйинга яхши тайёргарлик кўрдик. 39 ёшли Жасур Ҳасанов гўёки 19 ёшли футболчидек ўйнамоқда. Жамоа аксарият хавфли вазиятларни унинг қанотидан юзага келтирмоқда. У эса жамоанинг энг яхши тўпурари ҳисобланади. Ҳасанов рақиб жарима майдони ичида жуда хавфли ўйинчи. Шунингдек, Марко Колакович ҳавода яхши ҳаракат қилади", — деди Ходак.

15 йилдан буён Осиё футболида ишлаётган хорватиялик мутахассис жамоаси дуч келаётган қийинчиликлар борасида ўз фикрини билдириб ўтди.

"Ковиддан сўнг кўп нарса ўзгариб кетди. Ҳозирда Куала Лумпур ва Тошкент ўртасида тўғридан-тўғри авиарейслар йўқ. Шунинг учун Корея орқали 28 соат парвоз қилишимизга тўғри келди. Мамлакатлар ўртасидаги иқлим фарқ қилади. Бахтимизга, Ўзбекистонда ҳаво ҳали совуқ эмас. Бу ерда ҳаво жуда қуруқ. Шунга қарамай, футболчилар ўйинга тайёр бўлишади.

Боз устига, майдон ҳам яхши ҳолатда эмас. Шу боис, ҳар икки жамоа яхши ўйин намойиш эта олишмайди. Эртага чиройли ўйин кўрсатишга ҳожат йўқ. Барча қайси жамоа финалга чиққанини эслаб қолади", — деди Ходак.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 08:54, 05.10.2022.
Ўқилди: 4450 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик