Кириш Регистрация
02/07 00:00 Португалия 0-0 Словения
02/07 06:00 АҚШ 0-1 Уругвай
02/07 06:00 Боливия 1-3 Панама
02/07 21:00 Руминия 0-3 Нидерландия
03/07 00:00 Австрия 1-2 Туркия
03/07 06:00 Бразилия 1-1 Колумбия
03/07 06:00 Коста-Рика 2-1 Парагвай

Қатар охиргиси ёхуд сўнгги бор жаҳон чемпионатида иштирок этадиган юлдузлар

Баҳо:
+ | -

Тез орада жаҳон чемпионати бошланади. Мусобақа ҳаяжонли ва шиддатли бўлиши кутиляпти. Аммо бу ҳамма учун ҳам шундай бўлади, дегани эмас. Бир қатор футболчилар учун бўлажак жаҳон чемпионати охиргиси бўлиши мумкин. Кўплаб терма жамоаларда бундай футболчилар бор. Келинг, уларни бирма-бир кўриб чиқамиз.

Аргентина

Келинг, замонамизнинг энг яхши ўйинчиларидан бири билан бошлайлик. 35 ёшли Лионель Месси учун бўлажак жаҳон чемпионати охиргиси бўлади. Бу ҳақда унинг ўзи яқинда маълум қилди. Шундай экан, бўлажак турнир Леонинг ўзи учун ҳам, жамоаси учун ҳам жуда муҳим. Унинг мухлислари жаҳон чемпиони бўлишини хоҳлайди. Айтганча, бўлажак жаҳон чемпионати яна бир аргентиналик Анхель Ди Мария учун охиргиси бўлиши мумкин. “Ювентус”нинг 34 ёшли вингери кейинги жаҳон чемпионатига бормаслиги эҳтимоли юқори.

Франция

Уго Льорис - бўлажак жаҳон чемпионати охиргиси бўлиши мумкин бўлган французлардан бири. "Тоттенхэм" дарвозабони 35 ёшда. Французларда Майк Меньян борлигини ҳисобга олсак, Қатардан кейин Уго бошқа жаҳон чемпионатига бориши даргумон. Ллорисдан бир ёш катта бўлган Оливье Жиру ҳам худди шундай. Гарчи “Милан” форварди 2022 йилги жаҳон чемпионатига бориши ҳақиқат бўлмаса-да. “Уч ранглилар” бош мураббийи Дидье Дешам ўз ҳамюртига жаҳон чемпионатида иштирок этишни кафолатламайди. Мисол, Карим Бензема албатта Қатарга боради, лекин у учун ҳам бу мундиал охиргиси бўлиши мумкин. "Реал Мадрид"нинг энг яхши тўпурари ЖЧ-2022дан сўнг 35 ёшга тўлади.

Испания

Испания терма жамоасида ҳам сўнгги бор ЖЧга борадиган футболчилар етарлича. Булар Серхио Бускетс (34 ёш), Жорди Альба (33 ёш) ва Сезар Аспиликуэта (33 ёш). Бу йигитларнинг барчаси Рамосни қўшмаганда ҳам кейинги жаҳон чемпионатига бормаслиги мумкин. “ПСЖ” ҳимоячиси катта эҳтимол билан 2022 йилги жаҳон чемпионатига ҳам бормайди. Испания терма жамоаси бош мураббийи Луис Энрике 36 ёшли марказий футболчини ўйинларга чақирмаяпти. Рамос терма жамоада бир ярим йилдан бери ўйнамади. Унинг Қатарга чақирилишига деярли имконият йўқ, лекин у ҳали терма жамоадаги фаолиятини якунлагани ҳам йўқ.

Германия

Мануэль Нойер ва Томас Мюллер "Бавария" ва Германия терма жамоасининг тимсолига айланиб улгурган, десак муболаға болмайди. Баъзан улар абадий ўйнашга қодирга ўхшайди, лекин ундай эмас. Мюллер 33 ёшда, Нойер эса ундан 3 ёш катта. Бўлажак жаҳон чемпионати улар учун ҳам охиргиси бўлиши мумкин. Боз устига, “Бундестим”да ҳар икки футболчига муносиб ўринбосар топилади. Марк-Андре тер Штеген узоқ вақтдан бери мамлакатнинг асосий жамоасида биринчи рақамга айланишни кутмоқда. Мюллер ўрнини Кай Хавертц ёки Жамол Мусиала эгаллаши мумкин.

Бельгия

Бельгия терма жамоасининг бирданига 4 нафар футболчиси ўзлари учун сўнгги жаҳон чемпионатига боришаётган бўлиши мумкин. Булар 35 ёшли Дрис Мертенс ва Ян Вертонген, шунингдек, 33 ёшли Тоби Альдервейрелд ва Аксел Витсель. Эҳтимол, юқоридаги 4 нафар футболчининг ҳеч бири бу йилги жаҳон чемпионатига бормайди. Бельгия терма жамоасини авлодлар алмашинуви кутмоқда ва бу жараён ҳар доим ҳам силлиқ кечавермайди.

Хорватия

Хорватларда ҳам бу ЖЧдан кейин терма жамоа билан хайрлашиши мумкин бўлган нфутболчилар бор. Энг аввало Лука Модрич эсга тушади. "Реал Мадрид" ярим 37 ёшда. Иван Перишич ва Деян Ловренларни ҳам бу қаторга қўшиш мумкин. Бу йигитлар ЖЧ-2018 финалида ўйнашган.

Португалия

Португалия терма жамоасида ёши катта футболчилар кўп. Бу рўйхатга Жоау Моутинио (36), Пепе (39), Руи Патрисиу (34) ва Криштиану Роналдуни (37) қўшиш мумкин. Албатта, асосий эътибор “Манчестер Юнайтед” ҳужумчисига қаратилган бўлиб, у учун бўлажак жаҳон чемпионати ҳам сўнггиси бўлиши мумкин. “Манчестер Юнайтед” ҳужумчиси ҳали термадаги фаолиятини якунламоқчи эмас. Унинг 2022 йилги жаҳон чемпионатидан кейинги мақсади 2024 йилги Европа чемпионатида иштирок этиш. Балки бу Роналду учун сўнгги халқаро турнир бўлар.

Уругвай

Бўлажак жаҳон чемпионати Уругвай терма жамоасининг асосий юлдузлари – Луис Суарес ва Эдинсон Кавани учун охиргиси бўлиши мумкин. Ҳар икки ҳужумчи 35 ёшда. Улар ҳали ҳам юқори савияда ўйнашга қодир, аммо кейинги жаҳон чемпионатига чиқишлари даргумон. Жамоада Ёши катталардан дарвозабон Фернандо Муслера ва ҳимоячи Мартин Касерес ҳам бор. Бири 36 ёш, иккинчиси 35. Улар Суарес ва Каванидек машҳур эмас, лекин терма жамоа учун аҳамияти уларникидан кам эмас. Бироқ, уругвайликлар ортиқча ташвишланмасликлари керак. Уларда яхши авлод шаклланиб келяпти.

Киритилди: 12:13, 14.10.2022.
Ўқилди: 4653 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.