Кириш Регистрация
24/11 00:45 Парма 1-3 Аталанта
24/11 01:00 Сельта 2-2 Барселона
24/11 15:00 Металлург 1-0 Сурхон
24/11 16:30 Женоа 2-2 Кальяри
24/11 17:15 Сўғдиёна 2-0 Локомотив
24/11 18:00 Осасуна 2-2 Вильярреал
24/11 19:00 Саутгемптон 2-3 Ливерпуль
24/11 19:00 Торино 1-1 Монца
24/11 19:00 Комо 0-2 Фиорентина
24/11 20:15 Севилья 1-0 Райо Вальекано
24/11 21:30 Ипсвич 1-1 Ман. Юнайтед
24/11 22:00 Наполи 1-0 Рома
24/11 22:30 Леганес 0-3 Реал Мадрид
25/11 00:45 Лацио 3-0 Болонья
25/11 01:00 Атлетик Бильбао 1-0 Реал Сосьедад
25/11 22:30 Эмполи - Удинезе
26/11 00:45 Венеция - Лечче
26/11 01:00 Ньюкасл - Вест Хэм

Қатар-2022. C гуруҳи превьюси. Мессида армонини ушалтириш учун сўнгги имконият

Баҳо:
+ | -

Жаҳон чемпионати бошланишига ҳам оз вақт қолди. Қуйида гуруҳлар кесимида жамоалар ҳақида тўхталиб ўтамиз. C гуруҳида барчанинг эътибори Лео Месси бошчилигидаги Аргентинада бўлиши табиий.

Аргентина

Жаҳон чемпионатидаги энг яхши ютуғи: Ғолиб (1978, 1986)

Бош мураббий: Лионель Скалони

Бразилияликлар сингари Аргентина ҳам Жанубий Америка минтақаси саралашида ҳеч қачон мағлуб бўлмади, 11 ғалаба ва 6 дуранг билан иккинчи ўринни қўлга киритган. Шу билан бирга, Скалони жамоаси ўз дарвозасидан атиги 8 та гол ўтказиб юборди (лекин бу ерда ҳам Бразилия кучлироқ ўйнади: 17 учрашувда атиги 5 та гол ўтказиб юборилган). Саралашнинг икки етакчиси ўртасидаги ягона учрашув 0:0 ҳисобида якунланди. Аммо иккинчи баҳс бразилиялик полициячилар томонидан тўхтатиб қолинди. Сиз бу воқеани эслайсиз - бир нечта аргентиналик коронавирус протоколини бузган эди.

Скалони терма жамоани ЖЧ-2018дан кейин қабул қилиб олди. Янги мураббий билан аргентиналиклар Америка кубоги ярим финалига қадар етиб борган ва у ерда бразилияликларга имкониятни бой берганди. Ўшандан бери Аргентина мағлубиятга учрамади ва Скалони аста-секин пухта жамоани қурди, бу эса Америка Кубоги-2021нинг забт этилишига олиб келди. Ди Мария, Месси ва Папа Гомес жамоанинг етакчи йигитларидир. Қолган футболчилар у қадар қария эмас, чунки Лаутаро Мартинес 25 ёш, Паредес ва Дибаланинг ҳар бири 28 ёшда. Аргентина терма жамоаси ёш жиҳатидан унчалик катта эмас ва жуда ёш таркибга ҳам эга эмас.

"Албиселесте"нинг ҳозирги услуби янада қизиқарлироқ кўринади - бу энди "тўпни Мессига ҳар қандай ҳолатда узатиш" эмас, балки жуда кўп қисқа паслар билан назоратни қўлга олишга ҳаракат қилишмоқда. Бу ерда Скалони имкон қадар футболчиларнинг сифатларига мослашди ва оддий принцип асосида ишлайдиган қарши ҳужум прессингини жорий қилди: тўпни йўқотаётган пайтда унинг атрофида аргентиналиклар кучли босимни амалга оширадилар. Ҳаттоки, жаҳон чемпионатида Мессининг ҳимоядаги тажовузкор ҳаракатларини ҳам кўришимиз мумкин.

Асосий савол шундаки, жароҳатлари мавжуд бўлган Дибала ва Ди Мария Қатарга етиб борадими? Эҳтимол, иккаласи ҳам рўйхатга киришар, лекин улар ЖЧда қандай ҳолатда бўлишади?

Асосий юлдуз - Лионель Месси. Янги мавсумда "ПСЖ" ҳужум чизиғи Лига 1ни бузмоқда, Мессининг ўзи барча турнирларда 18 ўйинда гол+пас тизимида 12+14 натижани қайд этган. 

Эҳтимолий таркиб: (4-3-3) Эмилиано Мартинес – Тальяфико, Отаменди, Ромеро, Монтиель – Ло Чельсо, Паредес, Де Пауль – Гомес, Лаутаро Мартинес, Месси

Тахмин: гуруҳдан биринчи ўрин билан чиқиш ва ҳеч бўлмаганда жаҳон чемпионатининг ярим финалига қадар етиб бориш

Саудия Арабистони

Жаҳон чемпионатидаги энг яхши ютуғи: 1/8 финал (1994)

Бош мураббий: Эрве Ренар

Ўтган жаҳон чемпионатида саудияликлар Россия термаси билан бир гуруҳдан жой олган эди ва мезбонларга 0:5 ҳисобида мағлуб бўлишган. Кейинчалик Уругвайга 0:1 ҳисобида ютказган бўлса, сўнгги баҳсда Мисрни мағлуб этишди (2:1).

Ҳозир франциялик Эрве Ренарни кўпчилик Африка жамоалари билан ишлагани учун эслайди: у Кот-д'Ивуарни ЖЧ-2014га олиб чиққан ва 2015 йилда Африка Миллатлар Кубогида қатнашган, шунингдек, 2018 йилда Марокашни бошқарган. Жаҳон чемпионати. 2012 йилда Замбия билан КАНдаги ғалабани барча эсласа керак.

Африка футболи учун афсонавий шахс

Саралашда Саудия Арабистони Ўзбекистон, Фаластин, Яман ва Сингапурнинг қаршиликларини синдириб, бирорта ҳам мағлубиятсиз гуруҳда биринчи ўринни эгаллади. Энди рақиблар бироз қийинроқ бўлади. Полшаликлар жаҳон чемпионатларида жуда ёмон ўйнашса ҳам, Ренарнинг йигитлари сенсация қилишлари қийин.

Ҳеч ким Саудия Арабистони чемпионатини яхши тушунмаса керак - терма жамоанинг бутун таркиби айнан шу ердан. Таниш номларни 2018 йилги Жаҳон чемпионатидаги рўйхатни кўриш орқали топиш мумкин. Ваҳоланки, тор доирада қизиқ ва таниқли футболчилар бор. Масалан, 2018 йилда “Вильярреал” таркибида битта ўйинда майдонга тушган вингер Салим Ал-Давсарий.

Ёки бошқа қанот ҳимоячиси Фаҳад Ал-Муваллад - 2018 йилда у "Леванте"да иккита ўйин ўтказди. Шунингдек, “Ан-Наср Риёд”даги ўнг қанот ҳимоячиси Султон Ал-Ғанам номи ҳам қизиқ.

Асосий юлдуз - Салим Ал-Давсарий. Таркибдаги энг техникаси кучли футболчи, ЖЧ-2018да Миср дарвозасига урилган ғалаба голининг муаллифи. 

Эҳтимолий таркиб: (4-2-3-1) Аль-Уваис – Аль-Шахрани, Аль-Амри, Маду, Аль-Ганам – Канно, Аль-Фарадж – Аль-Давсари, Бахебри, Аль-Муваллад – Аль-Бурайкан.

Тахмин: гуруҳда учинчи ўрин.

Польша

Жаҳон чемпионатининг энг яхши ютуғи: учинчи ўрин (1974, 1982)

Бош мураббий: Чеслав Михневич

Саралаш гуруҳида иккинчи ўрин билан плей-офф йўлланмасини қўлга киритди, Россия терма жамоаси дисквалификацияси туфайли бу ерга чиқди ва кейин шведларни мағлуб этди. Евро-2016 чорак финалидан сўнг, полшаликлар йирик турнирларда ачинарли ўйин кўрсатишмоқда – улар ЖЧ-2018 ва Евро-2020да биринчи босқичдаёқ мусобақадан чиқиб кетишган.

Бу ерда, худди Эронда бўлгани каби, кулгили мураббийлик воқеаси содир бўлди - португалиялик Пауло Соуза гуруҳдаги жамоа билан ишлади, кейин эса мундиалдан уч ой олдин Бразилияда ишлаш учун қочиб кетган. Андрей Шевченкодан бош мураббий ўрнини эгаллашни сўрашди, аммо якунда Польшанинг бир қанча клублари ва U-21 терма жамоаси билан ишлаган Чеслав Михневич жамоага келди.

Одатдагидек, польяклар таркибида сифатли футболчилар кўп. Войцех Щенсни, Ян Беднарек, Камиль Глик, Гжегож Крыховяк, Петр Зелиньски, Аркадиуш Милик, Себастьян Шиманьски каби номлар билан турнирда узоққа боришга ҳаркат қилиб кўришади. Михневич терма жамоани навбатдаги омадсизликдан қутқариб қола оладими? Айниқса, бундай қийин гуруҳда.

Асосий юлдуз Роберт Левандовски. Энг оддий танлов - у Польшани сўнгги Еврода бир ўзи судраб юрди, ҳозир у "Барселона"да ажойиб статистикани қайд этмоқда. Левандовски, албатта, жаҳон чемпионатига тайёр.

Шунингдек, ҳужумда кўп нарса Шимански ва Зелинскининг динамикасига боғлиқ - хавфли ҳудудларга тўпни етказиб беришда энг қобилиятли ўйинчилар ўзларини кўрсатишлари керак.

Эҳтимолий таркиб: (3-4-2-1) Щенсни – Кивиор, Глик, Беднарек – Залевски, Линетти, Крыховяк, Кэш – Шиманьски, Зелиньски – Левандовски

Тахмин: гуруҳда тўртинчи ўрин.

Мексика

Жаҳон чемпионатидаги энг яхши ютуқ: 1/4 финал (1974, 1986)

Бош мураббий: Херардо Мартино

Мексикаликлар гуруҳдан чиққандан кейин ҳамиша темир ирода кўрсатишади. Қатаргача "Ла-Верде" кетма-кет етти марта 1/8 финалга чиқди - ажойиб барқарорлик. Мартино тажовузкор футболни яхши кўради ва рўйхатда кучли номлар бор. Масалан, 37 ёшли Гильермо Очоа ўзининг бешинчи жаҳон чемпионатига боради. 2015 йилда Люк Шоу фаолиятини деярли барбод қилган Эктор Морено ҳам ҳамон сафда.

"Бетис" футболчиси Андрес Гуардадо 36 ёшда ва ҳозир ҳам яхши ўйин кўрсатмоқда. Ҳа, мексикалик ярим ҳимоячилар қариб қолишди ва энди у қадар бақувват эмаслар, аммо жаҳон чемпионати учун ёшликларини эсга солиб ҳаракат қилишади.

Яна қаҳрамонлар ҳам бор - "Аякс"дан Эдсон Алварес бутун майдон марказини ушлаб тура олади. Шунингдек, “Наполи”дан Ирвинг Лозано ва “Вульверхэмптон” етакчиларидан бири Раул Хименес (ҳозирда жароҳатини тикламоқда, аммо жаҳон чемпионатига етиб келиши керак). 

Мексиканинг асосий потенциал муаммоси - ҳужум чизиғининг заифлиги. Хименес бош суяги синганидан кейин оптимал формада эмас. Негадир Мартино Хавьер Эрнандесни рад этган.

Асосий юлдуз - Ирвинг Лозано. "Наполи" ҳозир энг топ ўйинларини намойиш этмоқда. Юқори тезлик, тўпсиз ҳаракат, техника – “Наполи” қанот ҳимоячисида рақибнинг ҳужумини мушкул ҳолатда ушлаб туриш учун ҳамма нарса етарли.

Эҳтимолий таркиб: (4-3-3) Очоа – Артеага, Морено, Монтес, Санчес – Родригес, Альварес, Гуардадо – Лосано, Хименес, Ануна.

Тахмин: иккинчи ўрин ва 1/8 финал.

Манба: euro-football.ru
Киритилди: 11:11, 09.11.2022.
Ўқилди: 2950 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.