"ПСЖ"нинг янги ўйинчиси Златан Иброҳимович Париж клубида ўнинчи рақам остида ўйнамоқчи эканлигини маълум қилди, дея хабар беради Goal.com. Эслатиб ўтамиз, ҳозирги пайтда "ПСЖда ўнинчи рақам яримҳимоячи Ненега тегишли.
30 ёшли футболчи Швеция терма жамоасида шу рақамда ўйнайди, аммо клубдарда бошқа рақамларда ўйнашга мажбур бўлган: "Аякс"да Рафаэль ван дер Варт, "Ювентус"да Алессандро Дель Пьеро, "Интер"да Адриану, "Барселона"да Лионель Месси, "Милан"да Кларенс Зеедорф каби ўйинчилар бу рақамни "ўзиники" қилиб олишган.
Ёз бошида "Милан" вице-президнети Ибрага ўнинчи рақамни ваъда қилган эди, чунки Зеедорф жамоадан кетган эди.













