Кириш Регистрация
04/12 00:30 Арсенал 2-0 Брентфорд
04/12 00:30 Брайтон 3-4 Астон Вилла
04/12 00:30 Бёрнли 0-1 Кристал Пэлас
04/12 00:30 Вулверхэмптон 0-1 Ноттингем Форест
04/12 01:15 Лидс 3-1 Челси
04/12 01:15 Ливерпуль 1-1 Сандерленд
05/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-1 Вест Хэм
06/12 01:00 Реал Овьедо - Мальорка
06/12 17:30 Астон Вилла - Арсенал
06/12 18:00 Вильярреал - Хетафе
06/12 19:00 Сассуоло - Фиорентина
06/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
06/12 20:00 Манчестер Сити - Сандерленд
06/12 20:00 Ньюкасл - Бёрнли
06/12 20:00 Тоттенхэм - Брентфорд
06/12 20:00 Борнмут - Челси
06/12 20:15 Алавес - Реал Сосьедад
06/12 22:00 Интер - Комо
06/12 22:30 Лидс - Ливерпуль
06/12 22:30 Бетис - Барселона

Футзал клублари ўртасидаги Осиё чемпионати формати 2014 йилдан ўзгаради

Баҳо:
+ | -

Осиё футбол конфедерацияси 2014 йилдан бошлаб футзал клублари ўртасидаги қитъа чемпионати форматига ўзгартириш киритади. Бу ҳақда иштирокчи мамлакат футбол федерациялари ташкилот томонидан хабардор қилинди.

Эски регламентга кўра Осиё чемпионатида дастлабки учта ўринни қўлга киритган мамлакат жамоалари келаси йилги турнирга саралаш ўйинларисиз йўл олишарди. 2014 йилдан эътиборан эса фақатгина амалдаги чемпион ва мусобақа мезбони саралашдан озод этилади.

2012 йил Кувайт мезбонлик қилган қитъа чемпионатида Тошкентнинг «Ардус» клуби финалга қадар етиб бориб, иккинчи ўринни қўлга киритганди. «Ардус»дан ташқари чемпион — Эроннинг «Санае Гити» ва учинчи ўринни қўлга киритган Япониянинг «Нагоя Оушенс» клублари ўз мамлакатларининг келгуси чемпионини 2013 йилги Осиё чемпионати саралашидан озод этишган.

ОФК 2013 йилги клублар ўртасидаги Осиё чемпионатида Австралия, Хитой, Индонезия, Эрон, Ироқ, Япония, Жанубий Корея, Кувайт, Қирғизистон, Ливан, Мьянма, Филиппин, Қатар, Таиланд, БАА, Ўзбекистон ва Вьетнам чемпионлари иштирок этишини маълум қилди. Юқорида таъкидлангани каби, мазкур мамлакатлардан Эрон, Ўзбекистон ва Япония чемпионлари қитъа чемпионатига тўғридан-тўғри йўл олишади. Шунингдек 2013 йилги қитъа чемпионати мезбони ҳам саралашда қатнашмайди.

Манба: www.the-uff.com
Киритилди: 10:36, 27.07.2012.
Ўқилди: 5434 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.