Кириш Регистрация
12/05 00:00 Тоттенхэм 1-1 Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано 1-1 Жирона
12/05 22:00 Сельта 2-3 Леванте
12/05 23:00 Бетис 2-1 Эльче
13/05 00:30 Осасуна 1-2 Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол - Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал - Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес - Барселона
14/05 00:30 Хетафе - Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад

Владимир Шишелов: «Насаф»га ўтишим олдинга ташланган қадам»

Баҳо:
+ | -

Куни кеча «Насаф» билан шартномага имзо чеккан Владимир Шишелов клуб матбуот хизмати вакилларига ўз фикрларини билдириб ўтди.

-“Насаф” жамоаси сафига қўшилганимдан хурсандман. Бу жамоага келишим олдинга қўйилган қадам деб биламан. Ўйлайманки, “Насаф” билан юқори чўққиларни забт этаман, -дейди футболчи.

-Сиз кўп йиллар мобайнида Россия чемпионатининг 1-дивизионида тўп сургансиз. Ўзбекистон чемпионати билан таққослаганда, қайси чемпионат кучли деб ҳисоблайсиз?
-Ҳар бир чемпионатнинг ўзига яраша қийинчиликлари ҳамда камчиликлари бор. Россияда кўпинча юқори жисмоний тайёргарликка кўпроқ эътибор қаратишади. Миллий чемпионатимизда эса жамоалар техникага асосланган футбол ўйнашади. Менимча, футболчи ўз устида меҳнат қилиб ишласа ҳар қандай чемпионат у учун осон кечиши таббий.

- “Насаф” сафида иккинчи даврани тўпурар сифатида якунлай оласизми?
- Мен бу ҳақида бирор нарса дея олмайман. Ҳар бир учрашувда тўп киритиб жамоам ғалабасига ўз ҳиссамни қўшишга ҳаракат қиламан.

- “Насаф” чемпионатимиздаги етакчи жамоалардан саналади. Бу йилги мавсумда ҳам жамоа олдига икки фронтда ҳам энг юксак мақсадлар қўйилган. Жамоа билан ушбу мақсадларни амалга ошира оласизми?
-Мен агарда бу нарсага ишонмаганимда бу ерга келмасдим. Ўз олдимизга қўйилган вазифани уддалашга ишонамиз ва ҳаракат қиламиз.

-“Насаф” мухлисларига нималарни ваъда қила оласиз?
- Мен “аждарлар” ишқибозларига бир нарсани ваъда қила оламан. Ҳар бир учрашувда бор кучим билан ҳаракат қилиб, жамоа ғалабаси учун ўз тажрибамни ишга соламан.

Манба: www.fcnasaf.uz
Киритилди: 10:19, 28.07.2012.
Ўқилди: 5915 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал» ичидаги «сотқин» топилди: Перес маълумот сиздирган шахс ҳақида гапирди [4378]

"Реал" Моуриньо олдига кутилмаган талаб қўйди [4003]

Геҳи Ҳусанов билан бирга ўйнаш ҳақида фикр билдирди [2383]

Роналду «Ан-Наср»нинг муддатидан аввал чемпионликни қўлдан чиқаришига муносабат билдирди [2213]

Мадридда шошилинч йиғилиш: Флорентино Перес муҳим баёнот билан чиқиш қилади [2074]

Фабио Каннаваро 2026 йилги ЖЧнинг 5 та асосий фаворити қайси жамоалар эканини айтди [1959]

Лионель Мессининг «Интер Майами»даги маоши маълум бўлди [1900]

«Реал» президенти: «Жорий мавсумда биздан 18 очко ўғирлаб кетишди! Мени еттита Ла Лига чемпионлигидан маҳрум қилишди!» [1523]

ФИФА ЖЧ-2026 иштирокчилари учун клубларга маблағ ажратади: Ўзбекистон клублари қанча ишлаб олиши мумкин? [1474]

Саудия Про-Лигаси: "Ан-Наср" ўз майдонида "Ал-Ҳилол" билан баҳсда сўнгги сонияларда гол ўтказиб юбориб, ғалабани қўлдан чиқарди [1463]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик