Кириш Регистрация
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед

"Наполи" ҳамда "Ювентус" Италия суперкубогига бойкот эълон қилиш ниятидалар

Баҳо:
+ | -

Италия суперкубоги учун баҳс олиб борадиган "Наполи ҳамда "Ювентус" клублари ушбу учрашувнинг Хитой пойтахти Пекин шахрида ўтказилишига ҳамон қарши бўлиб туришибди.

Эслатиб ўтамиз, Италия футбол Федерацияси Хитойлик ҳамкасблари билан келишган ҳолда, суперкубок баҳсини Пекинда ўтказишга келишиб олишган эдилар.

Аммо ушбу баҳсда иштирок этувчи ҳар иккала клуб ҳам бунга тиш тирноғи билан қарши бўлиб турибди. Улар ҳатто ИФФга бойкот эълон қилишга тайёр туришибди.

Жумладан "Наполи" президенти Аурелио Де Лаурентис бу борада жуда кескин фикрларни билдириб ўтди.

"Италия чемпионати бошланишига оз қолганда Хитойга бориш аҳмоқлик. Нима учун айнан Хитой? Буни менга кимдир тушунтириб бера оладими? Бу турган-битган ҳаражат ва футболчиларни толиқтирадиган сафар. "Наполи" Пекинга бормайди. Бу ақлдан оздирадиган сафар бўлади. Футболчилар робот эмас", дея "Наполи" президентининг сўзларидан парча келтирмоқда Corriere dello Sport.

Шунингдек, ушбу нашрнинг хабар беришича, Неаполликлар президенти бу борада "Ювентус" президенти Андре Аньелли ҳамда бош мураббийи Антонио Контелар билан телефон орқали суҳбат қурган. Ўз навбатида улар ҳам "Наполи" президентининг фикрини тўлиқ қўллаб-қувватлашган.

Айни пайтда ҳар иккала клуб ҳам суперкубок баҳсини Хитойдан Италияга кўчиришга ҳаракат қилмоқдалар, бунинг учун улар ҳатто жарима тўлашга ҳам тайёрлар, дейилади Corriere dello Sport нашридаги хабарларда.

Манба: www.championat.com
Киритилди: 04:31, 29.07.2012.
Ўқилди: 5441 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.