Мексика терма жамоаси ярим ҳимоячиси Андрес Гуардадо бешта жаҳон чемпионатида иштирок этган тарихдаги олтинчи футболчига айланди.
У ЖЧ-2022 D гуруҳининг 2-турида Аргентинага қарши ўйинда майдонга тушди. Шу тариқа, Қатардаги турнир 36 ёшли футболчининг фаолиятидаги бешинчи турнири бўлди.
Бунгача Гуардадо ЖЧ-2006 (Германия), 2010 (Жанубий Африка), 2014 (Бразилия) ва 2018 (Россия) мусобақаларида қатнашган.
Мексикалик Антонио Карьбахал, Рафаэль Маркес, германиялик Лотар Маттеус, аргентиналик Лионель Месси ва португалиялик Криштиану Роналду ҳам бешта жаҳон чемпионатларида қатнашган.