2 декабрь куни ЖЧ-2022да гуруҳ босқичининг сўнгги ўйинлари бўлиб ўтади. "G" ва "H" гуруҳлари иштирокчилари ўз учрашувларини ўтказишади. Бразилия ва Португалия 1/8 финал йўлланмасини қўлга киритиб бўлган, бироқ улар ҳали ким билан ўйнашини билишмаяпти. Агар улар ўз гуруҳларида турли ўринларда чиқсалар, бир-бирлари билан ўйнашлари мумкин.
"G" гуруҳи
Бразилия: “Пентакампеон”лар охирги турда Камерунга ютқазмаса, гуруҳда биринчи ўринни эгаллайди ва "H" гуруҳидаги иккинчи жамоа билан ўйнайди. Агар Швейцария Сербияни мағлуб этмаса, бразилияликлар мағлубиятга учраган тақдирда ҳам биринчи ўринда қолади. Аммо швейцарияликларнинг ғалаба қозониб Бразилия мағлубиятга учраса, бу икки жамоа ўртасидаги тўплар фарқини ҳисобга олиш зарурлигини билдиради.
Швейцария: агар жамоа Сербияни мағлуб этса, 1/8 финалга чиқади, мағлуб бўлса, турнирни тарк этади. Швейцарияликларга дуранг ҳам мос келиши мумкин, бунинг учун Камерун Бразилияни ютмаслиги керак.
Камерун: Африкаликлар Бразилияни мағлуб этишлари керак ва Швейцария Сербияни мағлуб этмайди деган умидда. Ва шундан ҳолатда ҳам улар голлар фарқини ҳисобга олишлари керак бўлади.
Сербия: Швейцария устидан ғалаба қозонса, Камерун Бразилияга қарши ўйинда ғалаба қозонмаса, серблар плей-оффга чиқади. Агар африкаликлар ғалаба қозонса, тўплар фарқини ҳисоблаши керак бўлади. Агар Сербия швейцарияликларни мағлуб этмаса, турнирдан учиб кетади.
"H" гуруҳи
Португалия: Криштиану Роналду жамоаси сўнгги турда Жанубий Кореяга ютқазмаса, гуруҳ пешқадами бўлиб қолади ва "G" гуруҳида иккинчи ўринни олган жамоага йўл олади. Агар мағлуб бўлиб, Гана Уругвай устидан ғалаба қозонмаса, португаллар барбир биринчи бўлиб қолади.
Гана: Африкаликлар Уругвайни мағлуб этишса, 1/8 финалга чиқадилар, мағлуб бўлсалар турнирни тарк этишади. Агар Жанубий Корея Португалияни мағлуб этмаса, дуранг жамоани чемпионатда қолдиради.
Жанубий Корея: Осиё термаси албатта Португалияни мағлуб этиши ва Гана Уругвайни мағлуб этмаслигига ишониши керак. Бунда корейслар рақиблар билан тўплар фарқини ҳисобга олишади.
Уругвай: Плей-оффга чиқиш учун Жанубий Америка жамоаси Ганани мағлуб этиши керак. Агар бир вақтнинг ўзида Жанубий Корея Португалия устидан ғалаба қозонса, уругвайликлар ва корейслар тўплар фарқини ҳисоблаб чиқишади.
Жаҳон чемпионати тақвими 2 декабрь.
20:00. Жанубий Корея - Португалия
20:00. Гана - Уругвай
00:00. Камерун - Бразилия
00:00. Сербия - Швейцария.