Афсонавий бразилиялик футболчи Пеле Қатарда бўлиб ўтаётган Жаҳон чемпионати 1/8 финал учрашувида Бразилия терма жамоасининг қўлга киритилган ғалабасига муносабат билдирди. Плей-офф босқичида бразилияликлар Жанубий Корея жамоасини йирик - 4:1 ҳисобида мағлуб этишга муваффақ бўлди.
Эслатиб ўтамиз, ўйиндан сўнг Бразилия терма жамоаси футболчилари Пеле тасвири туширилган баннерни майдонга олиб чиқишди. Соғайиш ва даволаниш учун шифохонада ётган бразилиялик афсона ўз хабарини қариндошлари орқали етказди.
"Енгиллик ва бахт аралашмаси. Улар менинг кунимни бахтга тўла қилишди", - дея Пеленинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Globo Esporte нашри.
Эслатиб ўтамиз, таниқли собиқ футболчи 29 ноябрь куни Сан-Паулудаги касалхонага ётқизилган эди. Кейинчалик Интернетда Пеленинг танаси кимётерапияга жавоб беришни тўхтатгани ва ҳозир у одамнинг сўнгги кунларидаги оғриқни енгиллаштириш учун мўлжалланган паллиатив ёрдамни олаётгани ҳақида маълумот пайдо бўлди. Пеленинг ўзи мухлисларга баёнот бериб, мухлисларни тинчлантирди.
"Дўстларим, мен ҳамма хотиржам бўлишини истайман. Мен кучлиман, умидга тўламан ва одатдагидек даволанишимни кузатиб боряпман. Мен кўрсатган ёрдами учун бутун тиббий ва ҳамширалар жамоасига миннатдорчилик билдирмоқчиман”, — деб ёзди Пеле ижтимоий тармоқда.
Пеле жойлашган Эйнштейн клиникаси мутахассислари ҳам мухлисларни ишонтиришга ҳаракат қилишди, аммо унинг аҳволи ҳақида оптимистик прогнозлар беришмади.
"Пеле ҳали ҳам муолажалардан ўтмоқда ва унинг саломатлиги барқарор. У инфекцияни даволашга яхши жавоб берди. Сўнгги 24 соат ичида ҳеч қандай ёмонлашув кузатилмади", - дея шифокорлар собиқ футболчининг аҳволи ҳақида хабар беришди.