Франция президенти Эммануэль Макрон ЖЧ-2022 финалида Аргентинага қарши ўйинда (3:3, пенальтилар бўйича 2:4) мағлуб бўлган ҳужумчи Килиан Мбаппени қандай хурсанд қилишга урингани ҳақида гапирди.
“Мбаппе жуда яхши футболчи, лекин у ёш, мен унга эндигина 24 ёшда эканлигини айтдим.
У ушбу жаҳон чемпионатининг энг яхши тўпурари бўлди. У аллақачон жаҳон чемпионлигини қўлга киритган, ҳозир у финалга чиқди...
Унинг нақадар ғамгин бўлганини кўриб, ранжидим. У бизни жуда ғурурлантирганини ва якунда футбол ўйинида мағлуб бўлганимизни айтдим. Бу спорт", — дея Макрон сўзларини келтирган RMC Sport.
Аргентина терма жамоаси учинчи марта жаҳон чемпиони бўлди. Аввалроқ, аргентиналиклар 1978 ва 1986 йилларда ушбу турнирда ғолиб чиқишган. Уларнинг финалдаги рақиблари – французлар 1998 ва 2018-йилларда жаҳон чемпиони бўлишган.