Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити 1-1 Эвертон
26/12 20:00 Борнмут 0-0 Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси 1-2 Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл 3-0 Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест 1-0 Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон 0-1 Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер
28/12 00:30 Брайтон - Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал - Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи - Женоа
28/12 19:00 Парма - Монца
28/12 22:00 Кальяри - Интер

Юбилей арафасидаги инқилоб

Баҳо:
+ | -

Туриннинг «Ювентус» клуби - Италиянинг энг машҳур ва совриндор жамоаси.

Баҳорда ана шу клубнинг Аньеллилар оиласи тасарруфига ўтганига 100 йил бўлади. Яқинда собиқ президентга айланган Андреа Аньелли бир асрлик юбилейни клуб соҳиби мақомида нишонлашни орзу қиларди. Энди орзу орзулигича қолади.

Андреа Аньелли ва Павел Недведлар раҳбарлигидаги директорлар кенгашининг ўз-ўзидан парчалангани ҳақидаги хабар Италия ОАВ учун портлашдек таъсир этди. Бундай воқеа 2006 йилдан бери кузатилмаганди. Лекин воқеалар ривожидан Аньеллининг ўз лавозимидан кетиши яқиндек туюлганди. У билан кенгашнинг тўлиқ таркиби истеъфога чиққани - бошқа масала. Дарвоқе, кенгаш 10 кишидан иборат, 3 нафари аёллар эди. Аньелли, Недвед ва омадсиз топ-менежер Маурицио Арривабенедан ташқари, қолган аъзолардан ҳеч гап чиқмайди, уларга ҳеч ким қайғурмайди. Клуб доирасидаги ягона аҳамиятли шахс - Андреа Аньелли.

Аньелли истеъфосининг аниқлиги - кальчополи даврида клуб шунга ўхшаш вазиятга тушиб қолганди

Андреа Аньелли - 12 йил ичида 19та зафарга эришган клуб тарихидаги энг сермаҳсул президент. Улар орасидаги қаторасига қўлга киритилган 9та скудетто - Италия футболидаги абсолют рекорд. Айнан Андреа даврида клуб ўз стадиони ва янги базасига эга бўлди. Лекин бунда собиқ президентнинг шахси улуши миллиардер Аньеллилар сулоласининг бошқа аъзолари ҳиссасидан кам. Улар орасида Андреадан зиёлироқ кишилар кўп. Жумладан, оилавий пирамида раҳбари Жон Элкан. «Ювентус» - пирамиданинг бир қисми, холос.

Директорлар кенгашидаги аввалги истеъфо 2006 йилда юз берган, жамоа «В» сериясига тушириб юборилганида, Аньеллилар тизимда тозалов ўтказишган, «зараркунанда учлик» - Жираудо-Беттега-Моджидан воз кечганди. Машҳур кальчополи. Айнан ўша йилда Италия терма жамоаси «Ювентус»нинг бер неча ўйинчилари кўмагида 4-Жаҳон Кубогини қўлга киритган, бу ёқда эса «Юве»ни бир неча совринларини бекор қилиб, ўзини қуйи лигага ўтказишганди. Ўша машҳур можаро маҳаллий ва хорижий ОАВда Турин клубининг нафақат ҳакамлар, балки бир қатор клубларга ҳам зўравонлик қилгани сифатида баҳоланганди. Шунингдек, бош директор Лучано Моджи «А» сериясига ҳукмрон бўлиб, «Авлиё ота» ролини ўйнаганига берилган жазо эди.

Бироқ ишончли манбалардан олинган, лекин ҳеч қачон ошкор этилмайдиган маълумотлар ҳам йўқ эмас: Аньелли сулоласи клуб жиловини қўлдан чиқарди, кенгашга суқилиб олган Антонио Жираудо улкан ваколатларга эга бўлди, клуб тизгинини қайтариб олиш зарур эди.

Бу иш ўта қаттиққўллик билан амалга оширилди. Қуйи лигага тушиб кетиш «Юве» тарихидаги энг хунук омадсизлик бўлди. Лекин жамоа атиги бир мавсумни «В» сериясида ўтказди.

2006 йилда андишасиз топ-менежерлар, қимматбаҳо Фабио Капелло ва катта маошга ўрганиб қолган бир қатор ўйинчилар клубни тарк этишди. Лекин Буффон, Дель Пьеро, Трезеге, Недвед ва Каморанези каби садоқатли футболчилар клубнинг қайта туғилишига улкан ҳисса қўшдилар. Янги стадион ва машғулот базаси учун ҳам маблағ топилди. Жамоа қаторасига 9 мавсум «А» серияси ғолиби бўлди, Аньелли сулоласи эса, 2006 йилда йўқотилган нуфузини тиклаб олди.

Ҳозир клубдаги ички вазиятда қандайдир ўхшашлик бор. Андреа ўз лавозимида зерикиб қолгандек, садоқатли ёрдамчиси Павел Недвед кенг ваколатга эга бўлгач, топ-менежер ролида босар-тусарини билмай қолди.

Қонунга оид муаммолар ва Роналду трансфери масаласи

Ҳозирда гап фақат «Юве» бюджетида юзага келган улкан тирқишда эмас, Турин прокуратураси клубдаги молиявий найранглар хусусида жиноий иш қўзғаган. Гап ҳисоб-китоб, иш ҳақи тўлови, солиқлар ва бошқа олди-бердилар ҳақида бормоқда. Жумладан, Роналдунинг ўтиш тарихи ҳам бор.

Табиийки, Аньеллининг Суперлигани ташкил этиш йўлидаги муваффақиятсизлиги ҳам изсиз кетмади: унинг УЕФА президентига хоинлиги, кальчо оқибатлари учун Италия ФФ жавоб беришига тўғри келди. Бундан ташқари, вице-президент мақомидаги Павел Недведнинг сўнгги пайтлардаги юриш-туришидан Аньелли сулоласидагиларга ёқмай қолганди. Чехиялик афсона «Ювентус» нуфузига путур етказа бошлаганди. Ва албатта, жамоанинг охирги икки мавсумдаги қониқарсиз натижалари барчанинг сабр косасини тўлдириб юборди. Жумладан, Роналду трансфери ва иш ҳақи учун сарфланган маблағлар ўз самарасини бермади, жамоа узоқ кутилган ЕЧЛ Кубогини қўлга кирита олмади. Хуллас, сулола Андреани ўз лавозимидан кетишга мажбур этиш устида пухта режа асосида иш олиб борди.

Эътиборли жиҳати шундаки, Андреанинг истеъфоси Аньелли сулоласининг авлодлари ўртасидаги судлашувлар авжига чиққан даврда юз берди. Қариндошлар «бобо»ларидан қолган миллиардли меросни қайтадан бўлиб олишга уринмоқдалар. Бу эса яқин келажакда «Ювентус»нинг ҳолатига ўз таъсирини кўрсатиши мумкин. Шу боис, Андреа Аньелли ўзидан кўра зеҳнлироқ қариндошлари учун қулай нишонга айланди. Италияда футбол доимо барчанинг диққат марказида бўлган, «Ювентус»эса , икки баравар кўпроқ эътибордаги клуб.

Бу ёғига нима бўлади? «Юве»га аёл раҳбар келиши мумкин

Аньелли сулоласи ички муносабатларга ойдинлик киритиш билан бўлишади, янги кенгаш эса янги йил баҳорида маълум бўлади - матбуот ва жамоатчиликда турли номзодлар зикр этилмоқда. Аньелли сулоласига яхши таниш ва доимий алоқа ўрнатган Эвелина Кристильин уларнинг бири. У ФИФА топ-менежери ва Жанни Инфантино билан яхши муносабатда.

«Ювентус» бош мураббийи Массимилиано Аллегри ҳозирча ўз вазифасини адо этмоқда. Шунингдек, спорт директори Марко Керубини ҳам. Қишки танаффусдан кейин Поль Погба ва Федерико Кьезалар таркибга қайтадилар, жамоанинг етакчи квартетдан жой олиш имконияти ортади.

Молиявий муаммоларга аввалги раҳбарият жавоб қайтаришига тўғри келади, бюджетдаги камомадни Аньелли сулоласи истаган пайтида бартараф этиши мумкин. Тўғри, қишки трансфер дарчасида жамоа сезиларли харидларга қўл урмаслиги мумкин. Бироқ ҳозирги таркиб билан ҳам ЕЧЛ йўлланмасини қўлга киритишга қурби етади.

Қисқаси, «Ювентус» ҳаёти давом этмоқда, бир қатор шубҳали ишларни амалга оширган ва оёқлари ердан узилиб қолганини сезмаган (ёки сезишни истамаган) Андреа Аньелли ва Павел Недведнинг кетганига ачиниш керак эмас. Уларнинг йўқлиги «Юве»нинг фойдасига ишлайди ва унга зудлик билан ўзини тиклаб олиш имкониятини беради. Янги раҳбарият бу имкониятдан қай даражада фойдалангани 2023 йилда маълум бўлади.

А.АҲМЕДОВ тайёрлади.

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 08:30, 23.12.2022.
Ўқилди: 1247 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.