Кириш Регистрация
02/12 00:45 Лечче - Ювентус
02/12 01:00 Реал Сосьедад 2-0 Бетис
03/12 00:45 Рома - Аталанта
03/12 01:00 Севилья 1-1 Осасуна
03/12 23:00 Мальорка - Барселона
04/12 00:30 Ипсвич - Кристал Пэлас
04/12 01:15 Лестер - Вест Хэм

Бразилия иқтидорлар юрти. Янги порлаётган юлдузлар

Баҳо:
+ | -

 Футбол Бразилиянинг “Жога бонито”си сабабли жуда ҳам кўп мухлисларига эга. Роналдиньонинг сеҳри-ю Неймарнинг финтлари, Роналдонинг феноменлиги-ю, Карлоснинг жарима зарбалари футболни яна ҳам машхур қилган, оммалаштирган. Бразилияда шундай, улар футболни  чирой учун ўйнайди ва мухлисларнинг кўнглидан шу сабаб жой олишади. Улар иқтидорлар юрти, Бразилиядан ёш вундеркиндлар етишиб чиқаверади. Сабаб оддий, уларнинг асосий қисми ночор ахволда яшашади. Яхши хаёт эса уларга футбол орқали берилади. Қуйида эса Бразилияда етишиб чиқаётган яна бир “олтин авлод” ҳақида гаплашамиз. Улар биз таниган Вини ва Родриголар эмас, уларданда ёшроқ ва кўпчилик таниб улгирмаган ёшлар.

 5. Матеус Мартинс 19 ёш (Флуминенсе)

Матеус Мартинс рўйхатимиздаги футболчилар орасида нисбатан ёши каттароқ ва энг муҳими Европага бўлган саёхатидаги илк манзили аниқ бўлиб улгурган футболчи ҳисобланади. 2003 йилда туғилган вундеркинд европалик аксарият тенгдошларидан ортда қолаётган бўлиши мумкин. Аммо бу унинг иқтидорига ҳеч қандай таъсир ўтказа олмайди. Мартинс 2023 йилдан бошлаб Италиянинг “Уденезе” клуби аъзосига айланади. Шундай экан у ҳозир чамадонини яғиштириш ҳақида ўйлайверса бўлади. Унинг ўйин услуби ҳақида ҳам яхши фикр юрита оламан. Жарима майдонига ёриб кириш ва қанотдаги активлигидан Адама Траорени эслатиб юборадиган футболчининг яна бир устунлиги бу – тўпни ҳаддан ташқари яхши ҳис эта олади. Ҳаракатларини кўриб, омадли футболчи дейиш мумкин. Яъни унинг финтлари ўз-ўзидан ўхшаб қолгандек кўринади. Тахминан Роберто Фирминонинг тезкор ва қанотдаги варианти десак ҳам бўлади. Аммо ҳали Фирмино даражасида эмас, у энди кўпроқ меҳнат қилиши керак.

4. Жиовани 18 ёш (Палмейрас)

Жиовани яқин-яқингача катта иқтидор сифатида кўрилмаган футболчи ҳисобланади. Унинг асосий ютуғи қисқа вақт ичида қилган меҳнатларида. Футболчи 1 йил ичида ажойиб прогресс намойиш этганлиги учун ҳам бирданига шов-шув уйғотди. Чапақай футболчи ўнг қанотда, вазиятга қараб чапда ҳам ўйнай олади. Унинг яна бир устунлиги ўз қанотидаги прессингларда максимал даражада ишлай олиши. Жиованида яхши “кардио” бор. Умуман мехнатдан қочадиган футболчи эмас. Шуни қўшимча қилиш мумкинки, агар у прессингда тўпни олиб қўйса, рақиб жамоаси дарвозабони ҳавфсираши керак. Чунки, вундеркинд нафақат ўзи гол уриши, балки бир нечта финтлар билан рақибларни ортда қолдириб, яхшироқ позициядаги шеригига тўп етказиши мумкин. Уни қайсидир бразилияликка қийослай олмадим. У бошқачароқ футболчи.

3. Матеус Франка 18 ёш (Фламенго)

Фламенго таркиб жиғатидан Бразилиядаги энг кучли жамоа. Улар таркибида рақобат ҳам дахшатли бўлиши аниқ. Шундай рақобатда тобланган Франканинг ҳам келажаги ёрқин бўлса керак. Унинг ўйинларини кўра туриб, ҳозир ҳам “татал футбол” бўлганида Франка сўзсиз ўша жамоанинг асосий мақсади бўла оларди дердим. Барбир уни қайсидир каттароқ жамоа ўз сафига қўшиб олади. Франка универсал футболчи. Ундан қанот ҳимоясидан тортиб, марказий ҳужумчигача исталганида фойдаланиш мумкин. Керак жойида, Каземиро ёки-да Коутиньони “ёқиб оладиган” иқтидорни европалик скауутлар аллақачон пайқаган бўлишса керак. Бразилияда эса Франкани Сократес билан солиштириш бошлаб юборилган. Мен эса футболчининг ҳаракатларини Лукас Пакетаникига ўхшатдим. Балки ўз устида кўпроқ ишласа, Франка ростдан ҳам “футбол доктори” дражасига ета олар.

2. Витор Роке 17 ёш (Атлетико Парененсе)

Европанинг топ-клублари кимга ёш Неймар керак. Мана ўша иқтидор. Витор Роке ростан ҳам Неймарни эслатиб юборади. Нафақат ўйин услуби балки, ёшлигиданоқ клублар ўртасида суд жараёнида бўлгани ҳам. Эсингизда бўлса, Неймар ҳам ўзи ўйнаган клублар билан судлашган ва бунга ФИФА аралашган. Айтганча, Роке симуляцияни ҳам ўхшатади. Роке 16 ёшидан рекордлар ўрнатишни бошлаб юборган. 2022 йил баҳорида “Крузейру” футболчини ҳозирги жамоасига 24 миллион еврога сотган. Тўғри бу ҳолат бўйича суд иши очилган. Аммо “Атлетико Парененсе” учун бу трансфер энг қиммати бўлган. Футболчининг шартномаси 2027 йилгача амал қилишини ҳисобга олсак, Роке ўзини кўрсатиб турса, “Атлетико”га каттароқ фойда олиб келади. Тахминимча, Роке меҳнат қилишда давом этса, ундан Неймар чиқади. Фақат ундан юлдузлик касали сал эртароқ бошланган кўридани.

1. Эндрик 16 ёш (Палмейрас)

 Ха, бу ўша, 2024 йилда “Реал” таркибига келиб қўшиладиган вундеркинд. Ҳали жуда ёш йигитча. Унинг футболчилик фаолиятини бошлаши жуда қийин бўлган. Унинг иқтидорини кўрган отаси, йигитчани футбол академияларига олиб борган ва бир талаби туфайли Эндрик футболдан четда қолишига оз қолган. Яьни Эндрикнинг отаси ўғли шуғулланадиган клуб академиясидан иш топмоқчи бўлган. Бунинг сабаби оиладаги ночорлик. Барча клублар академияда иш йўқлиги сабабли Эндрикни рад этган. Аммо “Палмейрас” Эндирикнинг отасини фаррош сифатида ишга олган ва вундеркиндга эга бўлган. Эндрикнинг ўйин услуби ҳақида ортиқча тўхталиш шарт эмас менимча. “Реал” катта суммага уни харид қилдими? Демак болакайда ростан ҳам иқтидор бор. Эндирик оилангни ночорликдан олиб чиқиш пайти келди. Айтганча у ҳали эндигина 16 ёшга тўлган. 

Миржалол Пардабоев мақоласи. 

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 15:41, 25.12.2022.
Ўқилди: 3900 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.