Кириш Регистрация
12/01 00:45 Интер 2-2 Наполи
12/01 21:30 Саудия Арабистони 0-1 Вьетнам
12/01 21:30 Иордания 1-0 Қирғизистон
12/01 22:30 Женоа 3-0 Кальяри
13/01 00:45 Ювентус 5-0 Кремонезе
13/01 01:00 Севилья 0-1 Сельта
13/01 16:30 Ўзбекистон - Жанубий Корея
13/01 16:30 Эрон - Ливан
13/01 21:30 Япония - Қатар
13/01 21:30 БАА - Сурия
14/01 16:30 Ироқ - Австралия
14/01 16:30 Таиланд - Хитой
14/01 22:30 Наполи - Парма

«Онлайн викторина-3»нинг «безори» ғолиби!

Баҳо:
+4 | -

Олимпия ўйинларига тугашига 4 кун қолди. Имкон қадар олимпиадани кенгроқ ёритишга ҳаракат қилиб келяпмиз. Лондон-2012 олдидан башорат кўринишидаги викторина учун жавобларни қабул қилган бўлсак, бугунги онлайн викторина орқали бироз олимпиада тарихига назар ташладик.

Икки соат давом этган Онлайн викторинада 100дан ортиқ мухлислар иштирок этишди. Танлов натижаларга эътибор қаратадиган бўлсак, бу галги саволлар бироз мухлисларга қийинчилик туғдирганини сезиш қийин эмас. Боиси, ўтган сафаргидек бир неча мухлис пешқадамликни қўлга киритмади. Бу сафар битта ғолибни аниқлай олдик.

Демак, "Онлайн викторина-3" ғолиби билан танишинг — Bezori. У 11 имкониятдан 9 очко тўплаган ҳолда, барча рақибларини ортда қолдирди. "Безори" 2та саволнинг жавобини топа олмаган. Ғолиблик билан мухлисимизни табриклаймиз.

Иккинчи ва учинчи ўринларни эса "Rolex" ва "FanQQ" никли мухлислар эгаллашди. Улар ғолибдан 1 балл кам очко жамғаришди. Уларни ҳам ўзига хос ютуқ билан табрикласак бўлади. Шунингдек, 4 нафар иштирокчи 7 баллдан жамғаришди. "Викторина-2" ғолиби "Umarisoniy" эса 8-ўринни банд этди.

P.S. "Bezori"нинг сайтдан рўйхатдан ўтган электрон почтасига таҳририят билан қандай боғланиш мумкинлигини ёзиб юбордик. Эртага бу мухлис билан боғланиб, унга махсус совғамизни тақдим этамиз.

"Онлайн викторина-3" рейтинг жадвали

Ник 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 Жами
1 Bezori 0 1 1 0 1 1 1 1 1 1 1 9
2 rolex 1 1 1 1 1 1 0 1 1 0 0 8
3 fanQQ 1 0 1 1 1 1 1 1 0 0 1 8
4 MrErgashev 0 1 1 1 1 1 0 1 0 0 1 7
5 FORLAN 0 1 0 1 1 1 1 1 0 0 1 7
6 Regar 0 1 1 1 1 1 0 0 1 0 1 7
7 Uznik 1 0 1 0 1 1 0 1 0 1 1 7
8 UMARISONIY 0 1 1 0 1 1 0 1 0 0 1 6
9 Dawletiyar 0 1 1 1 0 0 1 1 0 1 0 6
10 Xorazmshox 0 1 1 0 0 1 1 1 0 1 0 6
11 Shohzod 0 0 1 1 0 1 0 1 1 1 0 6
12 UzbekRonaldo 0 1 0 1 1 1 0 1 0 1 0 6

Рейтингнинг тўлиқ кўриниши билан қуйидаги саҳифаларда танишишингиз мумкин: компьютер ва телефон орқали.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 22:24, 08.08.2012.
Ўқилди: 4940 марта.
Фикрлар: 34 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.