"Шахтёр" ҳимоячиси Николай Матвиенко "Брайтон"га ўтишга яқин турибди, дея хабар берди журналист Николо Скира.
Матвиенко "Брайтон" билан 5 йиллик шахсий шартнома шартларини келишиб олди. 26 ёшли украиналик футболчининг трансфери учун клуб 20 миллион евро тўлайди.
Жорий мавсумда Матвиенко “Шахтёр” сафида 19 та ўйинда майдонга тушди.













