Португалиялик футболчи Криштиану Роналду «Манчестер Юнайтед» клубини тарк этганидан сўнг ўз агенти Жорже Мендеш олдига ўзини «Бавария» ёки «Челси»га жойлаш талабини қўйган.
37 ёшли футболчи, агар мазкур талаб бажарилмаса, агент билан ҳамкорликни бекор қилишини таъкидлаган. Бу ҳақда El Mundo хабар тарқатди.
Манбага кўра, Мендеш эса ўйинчига қарата "жинни бўлиб қолибсан", дея жавоб қайтарди. Натижада уларнинг муносабати ёмонлашди ва Роналдунинг «Ан-Наср»га ўтишини Мендеш эмас, футболчининг дўсти амалга оширди.
Маълумотларга қараганда, Мендеш ва Роналду ўртасидаги муносабатларнинг совуқлашиши футболчининг "Реал"даги давридаёқ бошланган. Боиси, ўшанда ҳужумчи Мадридни эркин агент сифатида тарк этишни истаган. Чунки, у янги жамоага ўтиб, худди Месси каби кўп маош олишни хоҳлаган.
Мендеш эса "Реал"да қолишни маслаҳат берган. Якунда агент ҳақ бўлиб чиқди. Чунки Роналду "Сантьяго Бернабеу"ни тарк этганидан кейин унинг ишари ортга кета бошлади.