Германия чемпионатининг 17-тури доирасидаги Дортмунднинг “Боруссия” клуби сафарда “Майнц”ни мағлуб этди – 2:1.
Шу тариқа, “сариқ-қоралар” жорий мавсумда захирадан майдонга тушган футболчилар орасида гол уриш бўйича Бундеслига пешқадами бўлиб олди. “Боруссия” футболчилари 8 бор рақиблар дарвозасини захирадан ўйинга қўшилганидан сўнг ишғол қилишди.
Жорий мавсумда дортмундликлар 31 очко билан Германия чемпионати турнир жадвалида 5-ўринда бормоқда.