Кириш Регистрация
14/10 12:45 Мельбурн Виктори 3-0 Сеул
14/10 15:00 Кашива Рейсол 5-1 Порт
14/10 15:00 Виссел Кобе 2-0 Чонбук Моторс
14/10 17:15 Персиб 1-0 Конг-Виттел
14/10 18:45 Насаф 1-2 Ал-Ваҳда
14/10 21:00 Ал-Жазийра - Аркадағ
14/10 21:00 Кувайт СК - Холидия
14/10 21:00 Ал-Муҳаррақ - Гол Гоҳар
14/10 21:00 Ат-Таъвун - Ар-Райян
14/10 21:00 Ал-Файсалий - Ан-Наҳда
14/10 21:45 ЛАСК 3-6 Ливерпуль
14/10 21:45 Фейеноорд 3-2 Комо
14/10 23:59 Манчестер Сити 2-4 ПСЖ
14/10 23:59 Рома 3-4 Реал Мадрид
14/10 23:59 Астон Вилла 6-0 Фенербахче
14/10 23:59 Бетис 3-2 Порту
14/10 23:59 Буде-Глимт 1-0 Боруссия Д
14/10 23:59 Слован 0-3 Штутгарт
14/10 23:59 Шахтёр 3-1 АЕК

Қаторасига икки йил тенгсиз бўлган ёш боксчиларимиз Тошкентга қайтиб келишди

Баҳо:
+ | -

18-26 январь кунлари Таиланд пойтахтида бокс бўйича U-22 Осиё чемпионати бўлиб ўтди. Унда иштирок этган Ўзбекистон терма жамоа ҳам эркаклар, ҳам аёллар тоифасида умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни қўлга киритиб, ўзбек бокси ҳамон қитъада етакчи эканини кўрсатди. Бугун мазкур мусобақада юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилган ҳамюртларимиз пойтахтимизга қайтиб келишди. 

Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида ўтган тадбирда Ёшлар сиёсати ва спорт вазирининг ўринбосари Мурод Исмоилов, МОҚ раиси ўринбосари, Ўзбекистон бокс федерацияси раисининг биринчи ўринбосари Сакен Полатов ва кенг спорт жамоатчилиги иштирок этди. 

Расмийлар ёш боксчиларимизни қўлга киритилган муваффақият билан қутлашар экан, уларга келгусида ҳам Ватанимиз шарафини муносиб ҳимоя қилишларини тилашди. Шунингдек, бу ғалаба Президентимиз томонидан спорт соҳасида олиб борилаётган катта кўламдаги ислоҳотларнинг самараси эканини алоҳида таъкидлашди. 

Қайд этиш жоиз, Ўзбекистон терма жамоаси қаторасига иккинчи йил мазкур ёш тоифасидаги қитъа биринчилигида ғалаба қозонмоқда. Бу йилги беллашувларда ҳамюртларимиз 14 та олтин, 4 та кумуш ва 3 та бронза медалларини қўлга киритишди.

Манба: Olympic.uz
Киритилди: 18:24, 28.01.2023.
Ўқилди: 983 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Zo'r TV 14 октябрь куни Чемпионлар лигасининг қайси ўйинларини жонли эфирда намойиш этилиши маълум бўлди [4732]

Futbol TV 14 октябрь куни «Насаф» - «Ал-Ваҳда» ўйинини жонли трансляция қилади [2965]

Ямал дунёнинг энг кучли жамоаси қайси эканини айтди [2570]

Ўзбекистонлик футболчилар Туркия чемпионатида легионер ҳисобланмаслиги кутилмоқда [2367]

Ўзбекистон Россия терма жамоаси билан ўйин ўтказиш шартини маълум қилди [2170]

«Барселона» кейинги ўйинда ғалаба қозонса, «Реал» рекордини такрорлаши мумкин [2049]

Ямал «Галатасарой» футболчисининг кесатиғига жавоб қайтарди [2033]

«Интер» дарвозасига 3 та гол урган футболчи қайси терма жамоани танлашини айтди [2020]

Леау "Олтин тўп"ни кимга бериш кераклигини айтди [2008]

ОЧЛ-2. Абдувоҳид Неъматов пенальтидан гол ура олмаган ўйинда “Насаф” ўз майдонида “Ал-Ваҳда”га мағлуб бўлди [1867]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик