Роман Абрамовичнинг матбуот хизмати россиялик тадбиркор Лондоннинг "Челси" футбол клубини сотишдан тушган маблағга эга эмаслигини ва уларни тақсимлаш жараёнида иштирок этмаслигини айтди.
“Жаноб Абрамович бу маблағларга эга эмас ва уларни тақсимлаш жараёнида иштирок этмайди”, — дея Абрамович матбуот хизматидан иқтибос келтиради ТАСС.
"Челси"ни Роман Абрамовичдан Тодд Боули ва Clearke Capital 2022 йилда 4,25 миллиард фунт стерлингга сотиб олган эди. Янги раҳбарият Томас Тухелни жамоа бош мураббийлигидан бўшатиб, Грэм Поттерни тайинлашга қарор қилди.
20та ўйиндан сўнг “Челси” 29 очко билан АПЛ турнир жадвалида 10-ўринда бормоқда. Пешқадам “Арсенал” (50 очко).