Марокашда футбол бўйича клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати бошланди. Дастлабки ўйинда Мисрнинг “Ал-Ахли” ва Янги Зеландия шарафини ҳимоя қилаётган “Окленд Сити” жамоалари тўқнаш келишди.
Учрашув Африка клубининг 3:0 ҳисобидаги йирик ғалабаси билан якунланди. “Ал-Ахли” турнирининг чорак финалида Американинг “Сиетл Саундерс” клубига қарши баҳс олиб боради.