Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

Осиё Кубоги-2015 турнирининг саралаш механизми Мельбурнда муҳокама қилинади

Баҳо:
+ | -
Бўлим: ОСИЁ

Осиё футбол конфедерацияси 2015 йил Австралияда бўлиб ўтадиган Осиё Кубоги беллашувлари учун қуръа механизми масалалари ва мусобақанинг расмий логотипи эълон қилинадиган кунни маълум қилди – 9 октябрь.

Ўзбекистон футбол федерациясига тақдим этилган мактубга кўра 9 октябрь кунги маросим Австралиянинг Мельбурн шаҳрида бўлиб ўтади. Унда Осиё футбол конфедерациясига аъзо мамлакат вакиллари, хусусан бош мураббийлар, терма жамоа менежерларининг иштирок этиши кўзда тутилган.

Маълумот ўрнида айтиш керакки, 2011 йил Қатар мезбонлик қилган Осиё Кубогида 2007 йилги қитъа чемпионатида дастлабки уч ўринни қўлга киритган мамлакатлар саралаш турнирисиз иштирок этишган. Қатардаги Осиё Кубогида Ўзбекистон миллий терма жамоаси тарихда илк бор ярим финалга қадар етиб борди. Бироқ 3-ўрин учун ўйинда Жанубий Кореяга имкониятни бой берди.

Регламентга кўра Осиё Кубоги мезбони саралаш турнирида қатнашмайди. Қатардаги қитъа чемпионатида Австралия финалга қадар етиб борганини инобатга олсак, Ўзбекистон миллий терма жамоаси юқоридаги уч мамлакат каби саралашдан озод бўлиши катта эҳтимол. Шу ва умуман қуръа механизми, тартиби борасидаги масалалар айнан 9 октябрда кўриб чиқилади.

 Юқорида таъкидлаб ўтилгани каби, шу куни Австралия футбол федерацияси Осиё Кубоги-2015 нинг расмий логотипи намойишини ҳам ўтказади. 

Манба: www.the-uff.com
Киритилди: 14:04, 24.08.2012.
Ўқилди: 5008 марта.
Фикрлар: 14 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.