Каталониянинг "Барселона" клуби ёздаги асосий трансфер мақсадларини аниқлаб олди.
Mundo Deportivo нашри хабарига кўра, мавсум якунида "кўк-анорранглилар" "Атлетико" ярим ҳимоячиси Янник Карраско, "Фиорентина" ярим ҳимоячиси Софьян Амрабат ва "Атлетико Паранаенсе"дан 17 ёшли ҳужумчи Витор Рокени қўлга киритишга ҳаракат қилади.
Эслатиб ўтамиз, айни дамда "Барселона" молиявий муаммоларга дуч келгани учун янги футболчиларни рўйхатдан ўтказа олмаяпти. "Кўк-анорранглилар" фақат ижарадаги ўйинлар ёки эркин агентлар орқали ўз таркибини кучайтириши мумкин.
Айни дамда “Барселона” Испания чемпионатида "Реал"ни 8 очко ортда қолдириб, ишончли тарзда пешқадамлик қилмоқда.