"Ливерпуль" ҳимоячиси Виржил ван Дейк АПЛнинг 24-турида "Ньюкасл"га қарши кечган ўйиндан кейинги фикрлари билан ўртоқлашди.
"Биз ғалаба қозондик ва бу мавсумда фақат бир марта мағлуб бўлган қийин рақибга қарши дарвозани "ёпиб" қўйдик. Мен бу натижадан жуда мамнунман. Мен жамоа билан фахрланаман.
Бу мавсум биз учун жуда қийин бўлади. Кўп гол ўтказиб юбордик, аммо футболда шундай бўлади. Энди "Ливерпуль" аввалгидек "Реал" билан учрашувга имкон қадар кўпроқ тайёргарлик кўради", - деди нидерландиялик футболчи BBC Sport билан суҳбатда.
"Ливерпуль" - "Реал" учрашуви 21 февраль сешанба куни "Энфилд"да бўлиб ўтади.