Кириш Регистрация
24/11 00:45 Парма 1-3 Аталанта
24/11 01:00 Сельта 2-2 Барселона
24/11 15:00 Металлург 1-0 Сурхон
24/11 16:30 Женоа 2-2 Кальяри
24/11 17:15 Сўғдиёна 2-0 Локомотив
24/11 18:00 Осасуна 2-2 Вильярреал
24/11 19:00 Саутгемптон 2-3 Ливерпуль
24/11 19:00 Торино 1-1 Монца
24/11 19:00 Комо 0-2 Фиорентина
24/11 20:15 Севилья 1-0 Райо Вальекано
24/11 21:30 Ипсвич 1-1 Ман. Юнайтед
24/11 22:00 Наполи 1-0 Рома
24/11 22:30 Леганес 0-3 Реал Мадрид
25/11 00:45 Лацио 3-0 Болонья
25/11 01:00 Атлетик Бильбао 1-0 Реал Сосьедад
25/11 22:30 Эмполи - Удинезе
26/11 00:45 Венеция - Лечче
26/11 01:00 Ньюкасл - Вест Хэм

Жорий мавсумда қўполликлардан энг кўп азият чеккан футболчилар: Сака, Грилиш, Заа...

Баҳо:
+ | -

10. Эзри Конса (39 марта)

"Астон Вилла" ҳимоячиси ўтган мавсумдагига қараганда 4 марта кўпроқ қоида бузарликларга дуч келди. Конса ҳимоячи бўлса ҳам, ҳужумларда фаол ҳаракат қилади. Шу сабабдан унинг жабр кўриш кўрсаткичи ҳам юқори.

9. Букайо Сака (40 марта)

Сака рақиб ҳимоячилари томонидан энг кўп нишонга олинадиган ҳужумчилардан биридир. Микель Артета бу борада ҳакамларга мурожаат қилиб, Сакани ҳимоя қилишга чақирганди: "Футболчилар аҳмоқ эмас. Улар рақибнинг қайси вакили хавфли эканини яхши билишади. Шу сабабдан айнан ўша номларга қарши фаол қаршилик кўрсатади. Сакани ҳимоя қилишимиз лозим".

8. Бренден Эронсон (41 марта)

Гарчанд "Лидс" жадвалнинг пастки қисмида кетаётган бўлса ҳам, бу жамоада кўплаб талантлар бор ва улар югуришдан чарчамайди. Эронсон "Лидс"га ёзда олиб келинган эди. У тезда янги жамоага мослашиб кетди ва асосий таркибга кирди. У ҳозирга қадар 41 марта рақибдан жабр кўрди.

7. Райан Йетс (42 марта)

"Ноттингем" футболчилари қолган клубларга қараганда кўпроқ фолларга дучор бўлмоқда. Негаки, "ўрмончилар" сафида 30 та футболчи бор ва улар исталган пайтда алмашиши мумкин. Йетс ҳозиргача қоида бузарликларга учраган ана шундай футболчилар қаторига киради.

6. Бруну Гимарайнш (42 марта)

2022 йилнинг январь ойида жамоага олиб келинган футболчи, бу мавсумда ҳам фантасик ўйинлар намойиш этмоқда. Бразилия терма жамоаси аъзоси, ӯз орзуси доимо АПЛда ўйнаш бўлганини айтиб келади. Унга нисбатан ҳам футболчилар кўп қоида бузишади.

5. Жаррод Боуэн (45 марта)

Боуэн ҳам бошқа жамоадошлари каби ўтган мавсумдаги даражасини намойиш этиб бера олмаяпти. Агарда тез орада "Вест Хэм" ўзига келмаса, жамоа чемпионшипга тушиб кетиши ҳеч гап эмас. Шунга қарамай, "болғачилар" сафида энг катта юлдуз Боуэн бўлиб қолади ва рақиб ҳимоячилари энг аввало уни нишонга олмоқда.

4. Айван Тоуни (47 марта)

Тоуни "Брентфорд" учун энг катта юлдуз сифатида қолади. У мавсум давомида 14 марта гол уришга эришди. Тоунига таъриф бериш учун унга ишлатилган қўполликларни санашнинг ўзи кифоя қилади. "Арилар" шу зайлда давом этса, Европа саҳни жамоа учун рўёбга айланади.

3. Жек Грилиш (49 марта)

Грилишни бу рўйхатнинг тепасида кўришнинг ҳеч бир ҳайратланарли томони йўқ. "Манчестер Сити" ҳужумчиси кўп маротаба ўзининг ҳаракатчан эмаслиги сабабли танқидларга сабаб бўлганди. Аммо ҳимоячилар ҳеч қачон уни яхши кўрмайди.

2. Жордан Айю (50 марта)

Августь ойидан бери "бургутлар" ҳужумчиси нақ 50 марта қоидабузарлик эвазига тўхтатиб қолинган. Ҳеч ким уни бундай натижа қайд этади деб ўйламаган бўлса керак.

1. Вильфрид Заа (57 марта)

Заханинг техникаси ва тезлиги рақибларни қоидабузарлик қилишга чорлайди. Бу ҳодиса узоқ вақтдан бери содир бўлиб келмоқда. Бу ҳақида унинг ўзи шундай деганди: "Нега менга бошқа футболчилардан кўра бошқачароқ ёндошишади? Мен бу борада ҳакамларга кўп шикоят қиламан. Аммо жавоб бўлмайди. Ёки, менга қарши қоида бузган футболчининг қизил олиши учун менинг оёғим синиши шартми?".

 

 

 

ИСМАТОВ Ж.

Манба: planetfootball.com
Киритилди: 19:00, 25.02.2023.
Ўқилди: 1222 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.