Кириш Регистрация
24/10 00:00 Алавес 1-1 Малага
24/10 00:00 Ипсвич 1-1 Ноттингем Форест
24/10 16:30 Астон Вилла 2-1 Манчестер Сити
24/10 17:00 Райо Вальекано 0-3 Эльче
24/10 18:00 Кальяри 0-2 Болонья
24/10 18:00 Комо 2-0 Сассуоло
24/10 18:00 Насаф 2-1 Сўғдиёна
24/10 19:00 Арсенал 2-0 Эвертон
24/10 19:00 Ковентри Сити 0-1 Фулхэм
24/10 19:15 Расинг 2-1 Эспаньол
24/10 21:00 Наполи 3-3 Рома
24/10 21:30 Валенсия 1-2 Вильярреал
24/10 21:30 Челси 0-2 Тоттенхэм
24/10 23:45 Лацио 2-1 Парма
25/10 00:00 Атлетико 1-0 Депортиво
25/10 16:00 ОКМК 2-1 Қўқон-1912
25/10 16:30 Интер 2-1 Фиорентина
25/10 18:00 Атлетик Бильбао 4-0 Хетафе
25/10 18:00 Қизилқум 1-1 Локомотив
25/10 18:15 Динамо 1-1 Андижон
25/10 19:00 Кристал Пэлас 0-2 Ньюкасл
25/10 19:00 Халл Сити - Брентфорд
25/10 19:00 Ливерпуль 2-0 Брайтон
25/10 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
25/10 19:00 Аталанта 4-4 Фрозиноне
25/10 19:00 Женоа 1-0 Венеция
25/10 20:15 Сельта - Бетис
25/10 21:30 Сандерленд - Лидс
25/10 22:00 Лечче - Ювентус
25/10 22:30 Реал Сосьедад - Леванте
26/10 00:45 Удинезе - Милан
26/10 01:00 Барселона - Реал Мадрид
26/10 18:30 Хоразм - Навбаҳор

Ана, холос! Аламзада фанатга ўз ўрнида жавоб (видео)

Баҳо:
+ | -

ЕЛ 1/16 финалидан ўрин олган ПСВ - «Севилья» ўйини 2:0 ҳисобида якунланди.

Бироқ Люк де Йонг ва Фабиу Сильва томонидан урилган голлар машҳур Рууд ван Нестелрой бошқарувидаги Эйндховен клубининг кейинги раундга чиқиши учун етарли бўлмади. Чунончи, андалусияликлар ўз майдонларидаги дастлабки ўйинда 3:0 ҳисобини қайд этишганди. Жавоб баҳси эса битта ноодатий вазият билан ҳам муҳокамалар марказига тушди.

Гап шундаки, Эйндховендаги «Филипс» стадионида ўтган ўйин якунида «Севилья» дарвозабони Марко Димитрович нафақат мезбон жамоа ҳужумлари, балки майдонга бостириб кирган мухлис ҳамласига ҳам дуч келди. Таъкидланишича, аламзада фанат тўғри 31 ёшли кипер томон югуриб, унга ортидан мушт туширган. Тўғри, Марко бунга ўрнида реакция билдириб, тартиббузар мухлисни чиройли усулда майдонга қулатди. Якунда стадион ходимлари ховлиқмани четга олиб чиқиб кетишди.

Сербиялик кипер ўйиндан сўнг ўз хатти-ҳаракатини оддий изоҳлади: «Футбол ўйинида бундай ҳолатлар кузатилиши жуда ёқимсиздир. Ҳар ҳолда, футболчи майдонда хотиржам ўйнаши керак. Тартибсиз фанатни жазолашларидан умидворман. У қўққисдан ортимдан туртиб юборди. Менимча, натижадан ғазабланган бўлса керак. Боз устига, мени уришга уринди, шунинг учун хавфсизлик ходимлари етиб келишларига қадар уни босиб туришдан ўзга чорам қолмади». Маълум бўлишича, ўша мухлис майдонга маст ҳолатда тушган экан.