Кириш Регистрация
26/04 00:00 Брайтон 0-4 Манчестер Сити
26/04 16:00 Таиланд 3-3 Тожикистон
26/04 19:00 Ўзбекистон 2-0 Саудия Арабистони
26/04 19:00 Ўзбекистон 3-3 Эрон
26/04 22:30 Ироқ - Вьетнам
26/04 23:45 Фрозиноне 3-0 Салернитана
27/04 00:00 Монпелье 1-1 Нант
27/04 00:00 Реал Сосьедад 0-1 Реал Мадрид
27/04 16:30 Вест Хэм - Ливерпуль
27/04 17:00 Лас-Пальмас - Жирона
27/04 18:00 Лечче - Монца
27/04 19:00 Ман. Юнайтед - Бёрнли
27/04 19:00 Вулверхэмптон - Лутон
27/04 19:00 Фулхэм - Кристал Пэлас
27/04 19:00 Ньюкасл - Шеффилд Юнайтед
27/04 19:15 Альмерия - Хетафе
27/04 21:00 Ювентус - Милан
27/04 21:30 Эвертон - Брентфорд
27/04 21:30 Алавес - Сельта
27/04 23:45 Лацио - Верона
28/04 00:00 Астон Вилла - Челси
28/04 00:00 ПСЖ - Гавр
28/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао
28/04 15:30 Интер - Торино
28/04 16:00 Метц - Лилль
28/04 17:00 Кадис - Мальорка
28/04 18:00 Тоттенхэм - Арсенал
28/04 18:00 Борнмут - Брайтон
28/04 18:00 Лорьян - Тулуза
28/04 18:00 Клермон - Реймс
28/04 18:00 Страсбур - Ницца
28/04 18:00 Болонья - Удинезе
28/04 19:15 Гранада - Осасуна
28/04 20:05 Ренн - Брест
28/04 20:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
28/04 21:00 Наполи - Рома
28/04 21:00 Аталанта - Эмполи
28/04 21:30 Вильярреал - Райо Вальекано
28/04 22:00 Лион - Монако
28/04 23:45 Фиорентина - Сассуоло
29/04 00:00 Марсель - Ланс
29/04 00:00 Бетис - Севилья

Дарвозабон ЖЧ-2006да пул эвазига ўйинни сотишдан бош тортганини маълум қилди

Баҳо:
+ | -

Футбол бўйича 2006 йилги жаҳон чемпионатида Гана терма жамоаси дарвозасини қўриқлаган Ричард Кингсон Чехияга қарши гуруҳ босқичи ўйинида ўйинни сотиш учун таклиф қилинган 300 минг доллардан бош тортганини маълум қилди. Бу ҳақда ESPN хабар бермоқда. 34 ёшли Кингсоннинг сўзларига кўра, порадан бош тортишга уни хотини кўндирган.

Кингсон ўзининг бу баёнотини тарафдорлари томонидан пайғамбар сифатида кўрилувчи нигериялик руҳоний Ти Би Жошуа томонидан 1989 йил асос солинган “Барча халқлари Синагоги, Черкови” деб аталувчи сектага тегишли “Эммануел ТВ” телеканали эфирида берган.

Кингсоннинг сўзларига кўра, Чехия билан ўйин арафасида унга 300 минг доллар таклиф қилишган ва бу таклиф уни довдиратиб қўйган. Дарвозабоннинг тушунтиришича, уни тезда бойиб кетиш имконияти ўзига жалб этган, бунинг устига, Чехия термаси устидан қозонилган ғалаба учун атиги уч минг доллар мукофот пули берилиши ваъда қилинган, холос.

Бироқ Кингсоннинг хотини дарвозабонга уни пуллари учун севмаслигини айтганидан сўнг, Кингсон таклифни рад этишга қарор қилган. Ўйин Гана терма жамоасининг 2:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунига етган. Африкаликлар ЖЧ-2006 плей-оффига чиқишган ва 1/8 финалда Бразилия терма жамоасига имкониятни бой беришган (0:3).

Аввалроқ, Гана терма жамоаси ЖЧ-2006да келишилган ўйинда иштирок этгани гумон қилинганди, ўшанда гап Бразилия терма жамоаси билан ўйин ҳақида борганди. Бу ва мусобақанинг бошқа ўйинлари келишилганлиги тўғрисида канадалик журналист Деклан Хилл ўзининг “The Fix” китобида ёзган эди. ФИФА президенти Йозеф Блаттер Хиллнинг бу айбловларига жавобан, ЖЧ-2006да келишилган учрашувлар бўлиши мумкин эмаслигини айтганди.

Манба: www.kun.uz
Киритилди: 21:25, 10.09.2012.
Ўқилди: 7084 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.