Кириш Регистрация
21/12 00:45 Верона 0-1 Милан
21/12 01:00 Жирона 3-0 Вальядолид
21/12 17:30 Астон Вилла 2-1 Манчестер Сити
21/12 18:00 Хетафе 0-1 Мальорка
21/12 19:00 Торино 0-2 Болонья
21/12 20:00 Брентфорд 0-2 Ноттингем Форест
21/12 20:00 Ипсвич 0-4 Ньюкасл
21/12 20:00 Вест Хэм 1-1 Брайтон
21/12 20:15 Сельта 2-0 Реал Сосьедад
21/12 22:00 Женоа 1-2 Наполи
21/12 22:30 Кристал Пэлас 1-5 Арсенал
21/12 22:30 Осасуна 1-2 Атлетик Бильбао
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома - Парма
22/12 18:00 Валенсия - Алавес
22/12 19:00 Фулхэм - Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер - Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед - Борнмут
22/12 19:00 Эвертон - Челси
22/12 19:00 Венеция - Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид - Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм - Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта - Эмполи
22/12 22:30 Леганес - Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас - Эспаньол
23/12 00:45 Монца - Ювентус
23/12 01:00 Бетис - Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе

Равшан Хайдаров: "Босимга дош беришни алоҳида ўрганмаймиз. У тажриба билан келади" — иккинчи ярим финалдан кейин томонлар мураббийлари нималар деди?

Баҳо:
+ | -

Бугун юртимизда ўтаётган 20 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё чемпионатининг иккинчи ярим финали бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон ва Жанубий Корея термалари тўқнаш келди. Баҳс тақдири яна пенальтилар сериясида мезбон жамоа фойдасига ҳал бўлди. Ўйиндан кейин ҳар икки жамоа устозлари, матбуот анжуманида учрашув борасида фикрларини байон этди.

Дастлаб, Корея Республикаси ёшлар терма жамоаси бош мураббийи Ким Йонг Жун умумий фикрларини билдириб ўтди.

Ўйин ҳақида нима дея оласиз?

"Аввало, рақибни иродали ғалабаси билан муборакбод этаман. Бугун Ўзбекистон кучлироқ ҳаракат қилди. Биз ҳам иложи борича бор кучимиз билан ўйнадик. Аммо омад биз томонда эмасди.
Биз ўтган ўйиндаги каби алмаштиришларни амалга оширдик. Бугун футболчиларимизда чарчоқ аломатлари сезилди. Ўйлайманки, ҳар қандай вазиятда футболчиларим ҳурматга лойиқ. Чунки улар майдонга борини ташлаб кетишди".

Бугун пенальтилар сериясида футболчиларингизга нима бўлди, уларнинг руҳий ҳолати яхши эмасмиди?

"Турнир ёшларники ва бу табиий ҳол. Яъни, бундай ёшда хатолар кўп бўлиши табиий. Бошқа ҳеч қандай изоҳ йўқ".


"Бугун жамоангиз ютиши керак деб ўйлайсизми?"

"Ҳамма ўйинларни ютишга ҳаракат қиламиз. Бугун ҳам бор кучимиз билан ҳаракат қилдик. Аммо ғалаба рақиб томонда бўлди".

 Ўзбекситондаги шароитлар ҳақида нима дея оласиз?

"Бизни Ўзбекситонда яхши кутиб олишди. Меҳмонхоналар ва шароитлар яхши эди. Стадионларнинг ҳолати ҳам ёмон эмас. Бироқ, машғулотлар майдони ҳақида бундай дея олмайман. Шунга қарамай, халқингизнинг меҳмондўстлигини бизга маъқул келди".

Турнир ҳақида фикрларингиз?

"Бундай турнирлар, аслида, фақатгина ўсишга ёрдам беради. Учрашувлар давомида шуни гувоҳ бўлдикки, футболчилар катта тажриба ва маҳоратга эга бўлишди. Жаҳон чемпионатига чиққан жамоалар ўз кучини намойиш эта олишди деб ўйлайман. Биз ҳам бу қаторда борлигимиздан бахтлиман. Мен тўғри йўлдамиз деб ҳисоблайман".


Анжуманнинг иккинчи қисмида Ўзбекистон ёшлар термаси бош мураббийи Равшан Хайдаров иштирок этди. У шундай дейди:

"Аввало, мухлислар, ўйинчилар ва халқимизни финал билан табриклайман. Бугун икки тенг кучли жамоалар тезкор ва шиддатли ўйин кўрсатишди. Қаттиқ ҳаракат қилишимизга қарамай, ўйин пенальтиларгача борди ва бунда дарвозабонимиз катта маҳорат кўрсатди. Ғалаба бизга насиб қилгани адолатлироқ бўлди. Йигитлар ўзига ишонч билан ҳаракат қилиб, керакли натижа қайд эта олишди".

Захира ўйинчиларнинг алмашиши ўзини қанчалик оқлади?

"Ҳа, футболчилар ўйин ритмга кириш борасида озгина қийналди. Аммо улар ўзига дарров кела олди. Ҳар бир футболчи мақсад билан туширилган эди ва улар билдирилган ишончни оқлади".

Жароҳат олган футболчиларни финалда яна майдонга ташлайсизми?

"Менимча, катта муаммолар мавжуд эмас. Аввало, футболчилар аҳволини билиб олишимиз, улар тиббий кўрикдан ўтиши лозим. Агар муаммо бўлмаса, улардан максимал фойдаланамиз".

Фойдаланилмаган вазиятлар бугун кўп эди. Бунга сабаб нима?

"Афсуски, зўр вазиятлар қўлдан чиқмоқда. Бу муаммо, биз учун. Менимча, футболчиларга совуққонлик ва тажриба етишмай қолмоқда. Бу борада ҳали кўп ишлашимиз керак".

Ёш футболчиларга мухлислар босимига туриб бериш борасида нималарни уқтирасиз?

"Ҳа, бу нарса исталган футболчи руҳиятига босим юклайди. Биласизми, биз бу борада алоҳида нимадир қилмаймиз. Ҳаммаси тажриба билан келади. Ёш футболчиларга чет давлатлар, хусусан, Уругвайдаги баҳслар, нафақат рақиб мухлисларига, балки ўз мухлисларимизнинг босимига ҳам чидашни ўргатди. Экстра-таймларда, футболчилар жисмонан толиқди. Аммо мухлислар ҳиссиётлари бизга ғалабага ишонч ва қувват бахш этди. Яъни, биз бундай муҳитдан босим эмас, куч олишни ўрганганмиз".

Футболчилар бугунги ўйинда катта куч йўқотиб қўймадими, бу нарса финалга қанчалик таъсир ўтказади?

"Бизда ҳаммаси жойида. Ҳатто, кийиниш хонасида байрамни тўхтатиб, тикланиш ҳолатига ўтдик. Ўйлайманки, биз бу турнирдаги ҳеч қайси жамоадан жисмонан кучсиз эмасмиз. Руҳий томонлама ҳам. Финалда энг яхши ўйинимизни кўрсата оламиз деб ўйлайман".

 

 

 

ИСМАТОВ Ж.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 23:40, 15.03.2023.
Ўқилди: 6465 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.