"Арсенал" ёзда Бразилиядан футболчи харид қилиши мумкин. Хабарларга кўра, "Фламенго" тарбияланувчиси Матеус Гонсалвес тўпчилар назарига тушган. 17 ёшли ҳужумчи бу мавсумда порлаган эди.
Жамоа спорт директори Эду бразилиялик ҳисобланади. Шу сабаб у Бразилия футбол бозорини яхши билади. У ўтмишда Габриэл Мартинелли ва Маркиньосни 17 ёшида жамоага олиб келган эди.