«Ливерпуль» сардори Стивен Жеррард уругвайлик ҳужумчи Луис Суаресни бугун «Энфилд Роуд»да бўладиган ўйин олдидан «Манчестер Юнайтед» ҳимоячиси Патрис Эвра билан сўрашишга чақирганлигини айтиб ўтди:
«Менимча, бугун ана шу иккала футболчи «калит» ўйинчи бўладилар. Ўйин бошидаги ярашув 90 минутнинг кайфиятини белгилаб беради. Мен Суаресга Эвра билан сўрашишни маслаҳат бердим. Лекин қандай қарор қилишни унинг ўзи билади. Шундай бўлса-да, мен Суареснинг бўлган воқеаларни унутиб, қўл бериб сўрашишини хоҳлардим».
Эслатиб ўтамиз, Сеарес ва Эвра ўтган мавсумда декабрь ойида «Энфилд Роуд»да бўлган ўйинда жанжаллашиб қолгандилар. Шундан сўнг икки футболчи «Олд Траффорд»да бўлган иккинчи давра баҳсида сўрашмагандилар.