"Ливерпуль"нинг собиқ ҳимоячиси Жейми Каррагер Англия чемпионатининг 32-турида "Арсенал"нинг "Саутгемптон"га қарши ўйинидан (3:3) сўнг чоршанба куни "канонирлар"нинг "Манчестер Сити"га қарши ўйинидан умидлари билан ўртоқлашди.
“Сизни ҳафсалангиз пир бўлиши мумкин. Нейтрал ишқибоз учун ажойиб ўйин бўлди, лекин иккала жамоа учун ҳам омадсиз натижа. Менимча, лигада ғалаба қозониш учун "Арсенал"га "Сити"га қарши ўйинда 3 очко керак. Ҳали ҳаммаси "Арсенал"нинг қўлида ва бу уларнинг қанчалик олдинда бўлганини кўрсатади. Энди улар мўъжиза кўрсатишлари керак ", - деди Каррагер BBC Sport нашрига.