Кириш Регистрация
15/07 23:59 Англия 1-2 Аргентина
16/07 20:00 Нефтчи 2-1 Бухоро
16/07 20:00 Бунёдкор 1-3 Насаф
16/07 20:00 Сўғдиёна 2-0 Хоразм
17/07 20:00 Навбаҳор - ОКМК
17/07 20:00 Машъал - Қўқон-1912
17/07 20:00 Пахтакор - Локомотив

12 октябрь куни БАА билан ўйнаймиз!

Баҳо:
+ | -

Ниҳоят, Ўзбекистон миллий терма жамоаси 12 октябрь куни БАА миллий терма жамоаси билан ўртоқлик учрашувини ўтказадиган бўлди. Бу ҳақда ЎФФ расмий веб-сайти хабар тарқатди.

Ўзбекистон терма жамоаси 16 октябрь куни Жаҳон чемпионатининг 5-турида Қатарга қарши баҳс олиб боради. БАА билан ўртоқлик учрашуви мазкур ўйин олдидан тайёргарлик вазифасини ўтайди.

БАА билан ўйин 12 октябрь куни Дубай шаҳридаги "Мактум бин Рашид ал-Мактум" стадионида ўтказилади. Ўзбекистон терма жамоаси делегацияси 10 октябрь куни БААга йўл олади ва у ерда 13 октябрга қадар шуғулланади. Шундан сўнг Қатар пойтахти Доҳа шаҳрига кўчиб ўтади.

БАА миллий терма жамоаси январь ойида бўлиб ўтадиган 21-Форс кўрфази кубоги мусобақасига тайёргарлик кўрмоқда. Терма жамоани эса бизга яхши таниш бўлган БАА олимпия терма жамоаси бош мураббийи Маҳди Али қабул қилиб олган. Ушбу мураббий БАА билан 2та ўртоқлик ўйинини ўтказишга улгурди. БААликлар 5 сентябрь куни сафар Японияга ютқазишган бўлса (0:1), орадан беш кун ўтиб Кувайтни ўз майдонида мағлуб этишди (3:0).

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ терма жамоамизнинг Миср ва Саудия Арабистони терма жамоалари билан ўртоқлик учрашуви ўтказиши борасида хабарлар тарқалганди. Маълум бўлишича, бу келишув амалга ошмаган.

Манба: www.the-uff.com
Киритилди: 13:51, 26.09.2012.
Ўқилди: 5657 марта.
Фикрлар: 23 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Беллингем ўйиндан сўнг нима сабабдан Аргентина терма жамоаси ўйинчисини ургани маълум бўлди [12681]

Лионель Месси жаҳон чемпионатлари тарихидаги рекордини янада янгилади [7826]

Лионель Месси жаҳон чемпионатлари тарихида мутлақ рекорд ўрнатди [4843]

Беллингем Аргентинага қарши баҳсда Мессига нималар деганини айтди [4016]

ЖЧ-2026. Аргентина Англияни иродали тарзда мағлуб этиб, финалга йўл олди. Мессидан иккита ассист [3526]

«Бавария» Олисе учун «Реал»дан қанча сўраши маълум бўлди [3221]

Месси ЖЧ-2026 финалига чиқиш ҳақида фикр билдирди ва танқидчиларга жавоб қайтарди [3055]

Аргентина миллий жамоаси футболчилари Мессининг жамоа учун аҳамиятини таъкидлашди [2451]

Романо Майкл Олисенинг «Реал»га ўтиш шартини маълум қилди [2329]

Харри Кейн Англиянинг ЖЧ-2026 ярим финалидаги мағлубиятига муносабат билдирди [2314]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик