Кириш Регистрация
24/11 00:45 Парма 1-3 Аталанта
24/11 01:00 Сельта 2-2 Барселона
24/11 15:00 Металлург 1-0 Сурхон
24/11 16:30 Женоа 2-2 Кальяри
24/11 17:15 Сўғдиёна 2-0 Локомотив
24/11 18:00 Осасуна 2-2 Вильярреал
24/11 19:00 Саутгемптон 2-3 Ливерпуль
24/11 19:00 Торино 1-1 Монца
24/11 19:00 Комо 0-2 Фиорентина
24/11 20:15 Севилья 1-0 Райо Вальекано
24/11 21:30 Ипсвич 1-1 Ман. Юнайтед
24/11 22:00 Наполи 1-0 Рома
24/11 22:30 Леганес 0-3 Реал Мадрид
25/11 00:45 Лацио 3-0 Болонья
25/11 01:00 Атлетик Бильбао 1-0 Реал Сосьедад
25/11 19:00 Ал-Айн 1-2 Ал-Аҳли (СА)
25/11 21:00 Истиқлол 0-0 Пахтакор
25/11 21:00 Ал-Ғарафа 0-0 Ан-Наср (СА)
25/11 22:30 Эмполи - Удинезе
25/11 23:00 Ар-Райян - Персеполис
26/11 00:45 Венеция - Лечче
26/11 01:00 Ньюкасл - Вест Хэм

Қарама-қарши қарашлар

Баҳо:
+ | -

 Замонавий футбол оламидаги 3 даҳо мураббийни санаб беринг дейишса, улар орасида Гвардиола ва Анчелотти бўлади. Чунки, уларнинг кўрсатаётган ўйини услуби сифатли ва мураббийлар ном жиҳатидан ҳам кўплаб юлдуз футболчилардан устун. Улар икки қутб вакиллари. Бири тўпга ҳаддиан ташқари кўп эгалик қилишни истаса, иккинчиси аксинча. Ушбу шаҳсларнинг футболга бўлган қарашлари ҳам қарама-қарши. Буни улар берган интервьюлардан англаб олиш қийин эмас. 

 - тўп сизда бўлса-ю 3та пас билан гол уриш имкони бўлса, нега буни қилиш керак эмас. Карло Анчелотти. 

 - Рақибларни кўпроқ югиришга мажбур қилиш ва шу шу орқали 30та пас билан гол уриш имкони бўлса, бу ажойиб футбол! Пеп Гвардиола.

Кўриб турганингиздек, уларнинг фикрлари тубдан фарқ қилади. Ушбу икки мутахассис ишлаётган жамоалар УЭФА Чемпионлар лигаси ярим финалида бир-бирига рақиб бўлишади. Ҳўш улар бу мавссум қандай ўйин кўрсатмоқда ва тактик фарқлар ҳақида қуйида тўхталиб ўтамиз. 

 Ҳимоядан чиқиш муаммо эмас 

Бу мавзу икки жамоа учун ҳам умумий. Ушбу икки клубнинг ҳимоядан тўпни олиб чиқишида муаммолар деярли кузатилгани йўқ. Аммо иккиси ҳам икки ҳил йўлдан фойдаланмоқда. Гвардиола жамоаси ўз услубида тўпни марказга етказиш ва майда паслар орқали ҳимоядан позицион ҳужум яратишни ҳуш кўради. Анчелоттида эса аксинча, унинг жамоаси ҳмоядан тўпни олиб чиқишда максимал даражада кенг кроссларни амалга оширади ва тезкор вингерларни тўп билан имкон қадар тезроқ таминлашга интилади. Бундай ҳолда Винисиус ёки Вальверденинг қиймати ошиб кетади. 

Турли қанот ҳимояси 

 Гвардиола февраль ойида актив қанот ҳимоячиларидан воз кечди ва марказни устувор вазифа сифатида танлади. Жамоа учун бу яхши қарор бўлди. Марказий ҳимояга мосланган 3 футболчини ўйинга қўйиш ва улардан иккиси ўз вақтида қанот ҳимоячисига айланиши тики-така учун яхши револуция. Аке ҳамда аканжи бу вазифани сидқидилдан бажармоқда. Аммо кўп нарса уларнинг жисмоний ҳолатига ҳам боғлиқ. Ҳимояланишда Жон Стоунз ортроққа қайтиб Рубен Диашга кўмаклашмоқда. Умумий 4та марказий химояидан Гвардиола ажойиб фойдаланмоқда. 

 Анчелоттида эса классик услуб 2 қанот ҳимоячиси актив ҳужумларда ҳам иштирок этади ва максимал ҳимояга қайтади. Бундай ҳолатда жисмонан кўпроқ куч талаб этилади. Улар позицион ҳужум ва қарши ҳужумлар яратишда ҳам катта роль ўйнайди. 

"Вейга" роли

 Гвардиола қаттиқ режимдаги мураббий бўлишига қарамай ярим ҳимояда эркинликни таъминлашга ҳам интиладиган шахс. Унинг жамоасида "вейга" роли учун мос футболчилар кўп. Улардан энг яхшиси албатта Кевин де Брюйне. Унинг одатий ўйин услуби бу позицияга мос. Тики-такада бундай футболчи бўлиши жамоа кучига куч қўшиши аниқ. Шунингдек, кези келганда Бернарду Силва ва Илкай Гюндоганни ҳам ушбу позицияда кўриб турамиз. 

Анчелотти бу ҳолатда ҳам жуда оддий ва эффектли ўйинни танлайди. Нисбатн механизмга айданган Кроос ва Модрич майдонда камроқ ҳужум позициясида пайдо бўлади ва уларнинг асосий вазифаси марказни мустаҳкамлаш ва хужумнинг бошланиш нуқтаси бўлиш. Умуман олганда қарши ҳужумни асосий қуроли қилган жамоага "вейга" футболчи шарт эмас. 

Ўхшаш шу билан бирга фарқли томонлари бор вингерлар 

"Манчестер Сити" асосан қанот ҳужумида Жек Грилиш ва Рияд Маҳрез/Бернарду Сильвадан фойдаланади. Грилиш бу мавсумда анча ёрқин ўйин кўрсатмоқда. У тўпни ўзи билан яхши олиб юради. Кучли техникага эга футболчи. Аммо унинг ютуғи дея умуман бошқа жиҳатлари кўпроқ тилга олинади. Биринчиси мустаҳкам кардио. Грилиш бу мавсум ўзининг физик ҳолати билан қадрланмоқда. Одатда у 90 дақиқа юқори тезликдаги футболни намоиш этмоқда. Иккинчиси прессингларда жуда фаол ишлайди ҳамда ҳимояга ёрдам беришдан қочмайди.

  Рияд Маҳрез эса умуман бошқачароқ ўйин кўрсатади. Ҳудди "Реал"даги Родриго билан ўхшаш вазифаларни бажаради. Грилиш билан позицияси бир хил бўлган Винисиус ҳам бу мавсум янада ўсганини таъкидлаш керак. Унинг техникаси ва тезлиги Жекникидан анча яхши шу сабабли Карло ундан ҳимояланишдан кўра бўш позиция топиши ва портловчи тезлиги ёрдамида қарши ҳужумлар яратишини талаб қилади. 

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 18:40, 28.04.2023.
Ўқилди: 2113 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.