Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити 1-1 Эвертон
26/12 20:00 Борнмут 0-0 Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси 1-2 Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл 3-0 Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест 1-0 Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон 0-1 Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон 2-0 Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер
28/12 00:30 Брайтон - Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал - Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи - Женоа
28/12 19:00 Парма - Монца
28/12 22:00 Кальяри - Интер

Эгаси битта бўлган икки ёки ундан ортиқ жамоа еврокубокларда иштирок эта оладими? – УЕФА низомидан жавоб

Баҳо:
+ | -

Яқинда бир мавзу кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлди.

Яъни эгаси битта бўлган икки ёки ундан ортиқ жамоа еврокубокларда иштирок эта олмайди. Хусусан, «Тулуза» ва «Милан» клублари ҳуқуқий жиҳатдан "Red Bird Capital" инвестиция компаниясига тегишли. Шу сабабдан ушбу икки жамоадан бири айрим истисно ҳолларни ҳисобга олмаганда келаси мавсум еврокубокларда иштирок эта олмайди. Уларнинг иккисининг ҳам евро турнирларда қатнашиш имкониятлари кичик бўлсада назарий жиҳатдан мумкин. Лекин ҳозир гап бу ҳақда эмас. Савол – бир компанияга қарашли икки клуб халқаро майдонда ўйнашига рухсат борми? Буни барчага машҳур бўлган «Лейпциг» ҳамда «Зальцбург» клублари мисолида кўриб чиқсак, айни муддао бўлади.  

Спортдаги бош вазифа ундаги адолат принсипларига амал қилишдан иборат. Шу сабабли бир компанияга қарашли икки клубнинг бир мусобақада қатнашиши мусобақа шаффофлигига таъсир қилиши мумкин. Бироқ «Лейпциг» ҳамда «Зальцбург» бир неча бор бир хил турнирда иштирок этди, у ҳам бўлса УЕФАнинг махсус текширувидан сўнг. 2017 йили УЕФАнинг клублар бўйича молиявий кузатувчилари бу иккала жамоа ўртасида ноодатий кўп миқдорда трансфер ҳамда ижаралар амалга ошганини аниқлади. Уларнинг ичида Бенжамин Шешко, Наби Кейта, Марсель Забитцер, Дайот Упамекано ҳамда Доминик Сабослаи номлари бор. Бу каби трансферлар жами 16 тани ташкил этади. Бу тизимнинг ўзаро мустаҳкамлиги ва бренднинг визуал яқинлигини билдиради ҳамда ички соғлом рақобат туфайли ташкилот қоидаларига у қадар зид келмайди. «Милан» ҳамда «Тулуза»да бу каби боғлиқлик йўқ. Шу сабабли уларга бир эга томонидан бошқариладиган икки алоҳида катта клуб дея қаралади. 

Иккинчидан, «Зальцбург» УЕФА текширувидан сўнг «Red Bull» ҳомийлиги остидаги айрим ҳужжатларга ўзгартириш киритишга мажбур бўлди. Яъни, улар компанияга алоқадор ходимларни раҳбариятдаги лавозимларидан четлатди. Қўшимчасига, «Лейпциг» билан ушбу ҳомийлик борасидаги асосий ҳамкорликлар бекор қилинди. «Red Bull»нинг ўзи билан эса шартномага анча молиявий чекловлар қўйилди. Бу нимани англатадики, бир клуб эгаси иккинчи жамоасининг сиёсатига тўлиқ ҳамда бевосита аралаша олмайди, гарчи бренд кўпчилик наздида битта бўлса ҳам. 

Ушбу қоидалар фақат УЕФАда мавжуд эмас. Уни кўпчилик миллий лигаларда ҳам учратиш мумкин, фақат вазиятдан келиб чиқиб, қоидаларга бироз ўзгартиришлар киритилади. Масалан, Англия футбол лигасида бир клуб эгаси иккинчи клубга эгалик қилиш учун унинг 30% акцияларига масъул бўла олади холос, бундан кўпига рухсат йўқ. Бу ички лигалар учун амал қилади. УЕФА таснифидаги мусобақаларда эса 49%дан кўп улушни олиш мумкин эмас. Агар сиз бошқа жамоанинг улушига иккинчи ҳомий бўлиб сафга кирсангиз, бу 50.1%дан ошмаслиги зарур. Бироқ шундай ҳолатлар ҳам бўладики, умуман бир-бирига қарама-қарши бўлган икки клуб эгалигига чеклов йўқ, бунда манфаатлар тўқнашуви юзага чиқмаса бўлгани. Масалан, «МЮ»га эгалик қилувчи Глейзерлар Америкадаги НФЛнинг бир жамоасига ҳам акциядорлик қилади ва бунга ҳеч қандай ортиқча босим ва чеклов йўқ. Албатта, буларнинг барчаси соғлом рақобатни таъминлашга қаратилган.

Юсуфбек Сайдалиев тайёрлади 

Киритилди: 06:01, 04.05.2023.
Ўқилди: 2484 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.