Кириш Регистрация
10/07 01:00 Франция - Марокаш
10/07 23:59 Испания - Бельгия

Мхитарян: "Биз аллақачон финалдамиз, деб ўйламоқчи эмасман"

Баҳо:
+ | -

Генрих Мхитарян “Милан” устидан қозонилган ғалаба ҳақида гапирди.

“Интер” Чемпионлар лигаси ярим финалининг биринчи ўйинида 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Мхитарян иккинчи голни урди ва учрашувнинг энг яхши футболчиси деб топилди.

“Биринчи дақиқалардан бизда ғалаба қозониш истаги бор эди. Биз буни биринчи бўлимда кўрсатдик, иккинчи бўлимда буни уддаладик ва ғалаба қозондик.

Ғалабада ажойиб ишни амалга оширган жамоадошларимнинг ҳурмати катта, аммо бу ҳали тугамади. Иккинчи ўйинда бизни ажойиб жанг кутмоқда.

Кўпроқ гол уриш яхши бўларди, бизда бунинг учун имкониятлар бўлди, лекин афсуски, иккита билан кифояланишимизга тўғри келди. Кейинги ўйинда кўпроқ гол уришга умид қиламиз.

Биз аллақачон финалдамиз, деб ўйламоқчи эмасман, бор эътиборимизни кейинги ўйинга қаратмоқчимиз. Ғалаба нафақат меники, балки шерикларимнинг хизматларидир" - деди "Интер" ярим ҳимоячиси TV8 телеканалида.

Киритилди: 08:51, 11.05.2023.
Ўқилди: 939 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Роналду ЖЧдаги иштирокини якунлагач, таъсирли пост қолдирди [5165]

Энцо Фернандес «Реал» рад этганидан сўнг қайси клубга ўтиши мумкинлиги маълум бўлди [2588]

УЕФА «Негрейра иши» фонида «Барселона»нинг Чемпионлар лигасидаги тақдирини ҳал қилди [2460]

Миср футбол федерацияси ЖЧ-2026 1/8 финалида Аргентинадан учралган мағлубиятдан сўнг мамлакат президентига мурожаат қилди [2401]

Аргентина футбол ассоциациясига қарши текширув бошланди [1733]

«Реал» ва «Барселона» АПЛ юлдузини нишонга олди [1731]

Расман! Садриддин Ҳасанов «Брага» ёшлар жамоаси сафига қўшилди [1491]

«Боруссия» ва «Барселона» ўртасидаги Адейеми трансфери бўйича музокаралар тафсилотлари маълум бўлди [1391]

Ферран Торрес фаолиятини «Атлетико»да давом эттириши мумкин [1334]

«Ливерпуль» ва «Манчестер Сити» «Реал» футболчиси учун курашади [1325]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик